Испаниялик вингер Марко Асенсио "Реал"ни тарк этишга шошилмаяпти. Инсайдер Алберто Перейранинг сўзларига кўра, ярим ҳимоячи "қироллик клуби" билан янги шартнома имзолашга умид қилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Марконинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги шартномаси келаси йилнинг ўрталарига қадар тузилган. ОАВда Асенсиога Италия ва Англиядан қизиқиш борлиги ҳақида миш-мишлар тарқалмоқда. "Милан" ва "Ливерпуль" испанияликни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Ярим ҳимоячи 2015 йилнинг ёзидан буён Мадридда ўйнайди. Унинг трансфер нархи 40 миллион евро.
Испания чемпионатининг сўнгги мавсумида 31 та ўйинда Асенсио 10 та гол урди.