Кириш Регистрация

"Барселона" ўзгармоқда. Хави янги асосий таркибни тўплай оладими?

Баҳо:
+ | -

Каталонияликлар молиявий муаммолардан азият чекмоқда, аммо улар сўнгги йиллардаги энг кенг қамровли қайта қуришни режалаштирмоқда.

Агар "Барселона" режалаштирган барча трансферларни амалга ошира олса, кейинги мавсумда асосий таркиб учдан икки қисмга янгиланади. Mundo Deportivo "Барса" янги келганлар учун 200 миллион евро сарфлашга тайёр эканлигини айтди.

Бир нечта янги келган футболчилар бор ва улар жамоага эркин агент сифатида қўшилишди.

Франк Кессиэ “Милан”нинг чемпион таркибининг муҳим элэмэнти. У захирада ўтириш учун келмагани аниқ. Кессиэ ўзига хос камтаринлиги ва қўполлиги билан ҳали асосий таркибдаги ўринга лойиқ эмаслигини таъкидлаган бўлса-да: “Майдондаги жой чиройли сўзлар учун эмас, машғулотлардаги меҳнат натижаларига қараб олинади. Қарорни мураббий қабул қилади", дея интервью берган.

Андреас Кристенсен, марказий ҳимоячи, эркин агент сифатида жамоага қўшилди.

Усмон Дембеле жамоада қолиш учун анча нагъма қилди. Шунга қарамай, у янги шартнома имзолайдиган бўлди.

Музокаралар режимида бўлган футболчилар:

Рафиня Диас

Ҳужумкор футболчи учун “Лидс” “Челси” ва “Арсенал” билан рақобатлашиши керак эди. Каталонияликлар, ҳар доимгидек, камроқ харажат қилишга аҳд қилган. Фабрицио Романонинг таъкидлашича, "Барса" 58 миллион евро тўлайди. Премьер-лига клублари кўпроқ пул тўлашга тайёр эди, Рафиньянинг ўзи ва унинг агенти Деко бу вазиятда испан клубини танлади.

Роберт Левандовски

"Барса"нинг ёздаги асосий мақсади, музокаралар борлигини Лапорта тасдиқлади. Бироқ, "Бавария" пулга жуда муҳтож эмас. Мюнхен клуби 50-60 миллион евро талаб қилмоқда. Ва бу тўловларни бекор қилишни хоҳлайдиган "Барселона" учун катта муаммо.

"Барселона"да бундай даражадаги футболчи йўқ. Пьер-Эмерик Обамеянг қайта ярим мавсумда Ла Лигада 11 та гол урди, аммо янги мавсумга унинг бир ўзи билан киришиш хато бўларди.

Сезар Аспиликуэта ва Маркос Алонсо

"Челси" билан хайрлашишга тайёр бўлган икки ўйинчи ва "Барса" қанотларни янгиламоқчи. Музокаралар клубнинг янги хўжайини Тодд Бейли даражасида. Иккала трансфернинг ҳам эҳтимоли юқори.

"Барселона"нинг ўтган мавсумдаги ўртача ўйинларини оладиган бўлсак, тўрт нафар футболчи жамоада қолиши мумкин. Улар орасида фақат учтаси ўзларини рақобатдош асосий ўйинчилар деб ҳисоблашлари мумкин: Марк-Андре Тер Штеген, Педри ва Ферран Торрес.

Хави бошчилигидаги “Барселона”нинг 2021/2022 йилги таркиби

Агар асосий трансферлар амалга ошса, таркиб қандай бўлиши мумкин. Хави деярли янги ўйинчилар тўплами билан ишлашга мажбур бўлади. Бу ўзини оқлайдими?

“Барселона”нинг янги таркиби бундай бўлиши мумкин:

"Барселона" учун энг мақбул таркиб қандай бўлади, сиз нима деб ўйлайсиз?

Манба: www.championat.com
Киритилди: 16:06, 13.07.2022.
Ўқилди: 8672 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [4708]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [3871]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3114]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3094]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [3022]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [2756]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [2744]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2538]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2505]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2195]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.