Жерар Пике ва Шакира фарзандлари ким билан яшаши борасида келиша олишмаяпти.
Қўшиқчи "Барселона" ҳимоячиси билан ажрашгандан сўнг, икки фарзанди у билан Майамида яшашини хоҳлайди.
Marca нашрининг хабар беришича, Шакира болаларнинг барча васийликларини ўз зиммасига олишни ва уларнинг АҚШга кўчиб ўтишини ташкил қилишни таклиф қилган.
Жерарга тахминан 2,5 миллион евро таклиф қилинган эди, бу унинг Испаниядаги ҳуқуқий муаммолар туфайли аввалроқ пайдо бўлган қарзларининг бир қисмини қоплаш учун кетади.
Бунинг учун хонанда Пикега фарзанд тарбияси учун ҳеч қандай маблағ тўламаслигига ваъда берди. Футболчидан йилига 5 марта Майамидаги болаларни кўришни таклиф қилган, Шакира биринчи тоифадаги парвозлари учун пул тўлайдиган бўлди. Ушбу ташрифлардан ташқари, Пике ёзги таътилга болалар билан бирга боришга таклиф қилинди.
Пике Шакиранинг бу таклифларини рад этди.