ЦСКА ҳимоячиси Яка Бийол “Удинезе” футболчисига айланди. Бу ҳақда бир кун аввал журналист Алфредо Педулла ўзининг расмий сайтида маълум қилди.
Мухбирнинг қайд этишича, словениялик янги жамоаси билан 2027 йилнинг июнь ойи охиригача шартнома имзолаган.
Аввалроқ, манба футболчининг яқин орадаги трансфери ҳақида хабар берганди. Футболчининг агенти фақатгина баъзи ҳуқуқий муаммолар футболчининг клуб билан расмий келишувига тўсқинлик қилаётганини таъкидлади.
Ўтган мавсумда 23 ёшли ҳимоячи ЦСКА таркибида 30 та ўйинда майдонга тушди. У битта гол ва учта голли узатмани амалга оширди.