"Рома" бош мураббийи Жозе Моуриньо клубнинг трансфер бозоридаги ҳаракатларидан норози, деб хабар беради Correira Dello Sport.
Манба берган хабарга кўра, мураббий яқинда бўлиб ўтган йиғилишда буни раҳбариятга билдирган. Бу борада Рим клуби Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Пауло Дибалани қўлга киритишга ҳаракат қилмоқда.
Шу ёзда “Рома” ҳимоячи Зеки Челикни (“Лилль”, 7 миллион евро) сотиб олди, шунингдек, эркин агентлар дарвозабони Миле Свилар (“Бенфика”) ва ярим ҳимоячи Неманя Матич (“Манчестер Юнайтед”) билан шартнома имзолади. Шу билан бирга, дарвозабонлар Пау Лопес (“Марсель”, 12 миллион евро), Робин Олсен (“Астон Вилла”, 3,5), Даниэл Фузато (“Ибица”, текин) ва Стефано Греко (эркин), ҳимоячилар Алессандро Флоренци (“Милан”, 2,7), Браян Рейнолдс ("Вестерло", ижара) ва Давиде Сантон (эркин), ярим ҳимоячилар Риккардо Cиерво ("Сассуоло", 2), Томмасо Миланесе ("Кремонезе", 0,75), Генрих Мхитарян ("Интер, эркин), ҳужумчи Женгиз Ундер ("Марсель", 8,4) жамоани тарк этишди.