Италия чемпионатида 2023/24 йилги мавсумдан бошлаб маош чегараси ўрнатилади.
La Republicca хабарига кўра, яқинда Италия футбол федерацияси билан А серия, Б ва Про-лига етакчилари ўртасида учрашувлар бўлиб ўтди. Клуб умумий даромадининг 80 фоизи трансферлар ва маошларга сарфланади, акс ҳолда музокаралар тўхтатилади.
2024/25 йилги мавсумда бу фоизни 70 фоизга тушириш режалаштирилган, чунки бошқа лигалар ҳам худди шундай қоидаларни қўллай бошлайди.
Йиғилишда, шунингдек, еврокубокларга саралаш қоидаларидаги мумкин бўлган ўзгаришлар ҳам муҳокама қилинди.