Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

"Барселона"нинг молиявий аҳволи қай даражада яхшиланди?

Баҳо:
+ | -

 "Барселона"нинг молиявий ҳолати бирданига яхшиланди. Албатта, ҳаммаси тўлиқ аввалгидек эмас. Лекин “блаугранас” молиявий фейр-плей қоидалари ва Ла Лигада мавжуд бўлган маош чегараси ўртасида маневр қилиш имконини берувчи энг мураккаб схемаларни тузишга муваффақ бўлди.

Тўғри, клубнинг аввалги даражасини тиклаш учун хали кўп ишлар қилиш керак. Клеман Ленгле ва Франсиско Тринкау мос равишда "Тоттенхэм" ва "Спортинг"га ижарага бериб юборилганидан жамоа бироз хурсанд бўлиши керак. Юмтити эса “Ренн” билан шартнома имзоламади. Бу албатта, клубга ёқмаяпти. Тўғри, футболчининг атрофидагилар бу ёлғон ва барча айб Франция клубида эканини айтишмоқда. Аммо бу "Барселона”га умуман қизиқ эмас, чунки ижарадан қайтган Миралем Пьянич билан бир вақтнинг ўзида Френки де Йонгнинг кўтариладиган маоши ҳақида ўйлаш керак. Голландиялик футболчининг "Манчестер Юнайтед"га ўтиши ҳақидаги воқеа - бу ҳақиқий сериал бўлиб кетди.

"Барса" бошиданоқ маошини сезиларли даражада камайтиришга рози бўлган тақдирдагина энг кўп маош олувчи ўйинчини сақлаб қолишини аниқ айтди. Аммо, маълум бўлишича, Френки аллақачон клубдан 20 миллион евролик маош талаб қилмоқда. Табиийки, болалигиданоқ “кўк-анорранглилар” жамоасига меҳр қўйган ярим ҳимоячи ўзини шантаж қилишаётганидан ва аслида кетишга мажбур бўлаётганидан норози.

"Манчестер Юнайтед"га ўтиши клублар ўртасида деярли келишиб олинган де Йонгдан ташқари яна бир қанча ўйинчилар келажаги сўроқ остида. Булар Рики Пуч, Мартин Брейтвейт, Оскар Мингеса, Сержиньо Дест, Нето ва Мемфис Депайлардир. Миш-мишларга кўра, Депай "Севилья"га Жюль Кундени трансфер қилиш бўйича келишув доирасида таклиф қилинган, аммо бу голландиялик ҳам ҳалигача кетишни истамаяпти. Андалусияликлар франциялик футболчи учун 40 миллион евродан ташқари бериладиган бошқа футболчилар билан вариантларни кўриб чиқишга тайёр.

Июль ойи бошидан бери кенгаш бўйлаб музокаралар кескин кучайиб кетди, "Барса" энг юқори даражадаги келишувларни 16-кунга қадар, яъни жамоа АҚШга сафарини бошлаши керак бўлган вақтгача ёпишни кутмоқда. Шунга кўра, 65 миллион евро ва де Йонгнинг сотуви олиб келиши мумкин бўлган 20 миллион евро бонуслар кўринишидаги пул жамоа учун зарур. Шунингдек, голландияликнинг ҳозирги маоши 17 миллион еврони ташкил этишини ҳам ҳисобга олиш керак.

Таҳминларга кўра, “Барселона” де Йонг жамоада қолса, унинг маошини 10 миллион еврога туширади. Сабаби Андреас Кристенсен ва Франк Кессиэни рўйхатдан ўтказиб бўлган жамоа энди Френкига бунақа кўп маош тўлай олмайди. Шунингдек, агентининг очкўзлиги қурбони бўлишга оз қолган Усмон Дембеле учун янги шартнома ҳам имзоланди. Қишда "Барселона" французни янги шартнома имзолашдан бош тортгани учун клубдан ҳайдаб чиқармоқчи бўлганида, унинг вакиллари судга мурожаат қилишга ҳам улгурганди.

Аммо вингернинг фаолиятини давом эттириш бўйича кўплаб вариантлари ҳақидаги миш-мишлар ҳам бўрттирилгандек бўлди. "Челси" ва "ПСЖ" аслида йўқ вариант бўлиб чиқди. Энди эса ҳатто агент позициясидан фарқли ўлароқ, Дембеленинг маоши пасайтирилади. Турли манбаларда айтилишича, энди “Барса” франциялик футболчига аввалгидан 30-40 фоиз камроқ маош беради.

Маълум бўлишича, клуб бир ўқ билан икки қуённи урган, жамоа пули тежалади ва Хавининг бош мураббий бўлиб келиши билан гуллаб-яшнаган футболчини сақлаб қолади. Ва ниҳоят, бразилиялик ҳужумчи Рафиньянинг сотиб олиниши қанот ҳужумидаги барча камчиликларни тўлдиради, гарчи дастлаб уни сотиб олиш режаси утопиядек туюлган эди.

"Барселона" 40 миллион евро таклиф қилган бўлса, "Лидс" камида 75 миллион евро талаб қилган. "Арсенал" ва "Челси" бу суммани тўлашга тайёр эди, аммо “аристократлар”нинг янги эгаси Тодд Боелининг биринчи хариди, Рафиньянинг орзулари сабаб амалга ошмай қолди. Бразилиялик ёшлигидан Камп Ноуда тўп тепишни орзу қилган. Дембеледан фарқли ўлароқ, Рафиньянинг агенти, мижозининг “Барселона” билан шартнома имзолаши учун қўлидан келганини қилган. Якунда томонлар 58 миллион еврога келишиб олишди ва “Лидс” яна 9 миллионни бонуслар шаклида олиши мумкин.

Кўп нарса де Йонг билан боғлиқ вазиятга қараб турипти. Бернарду Силва трансферидан “Манчестер Сити” унинг учун камида 100 миллион ишлаб олишни кутмоқда. Каталонияликлар ҳозирда ҳар қанақасига уни сотиб олиши имконсиз.

"Барселона" раҳбариятининг фикрича, Роберт Левандовски трансфери амалга ошиш имкони жуда юқори. Польяк сешанба куни Мюнхенга қайтиб, тиббий кўрикдан ўтган бўлса-да, унинг Германияда қолишига ҳеч ким ишонмаяпти. Буни “Бавария” клуби дўконларида Левандовскининг либоси йўқлигидан ҳам пайқаш мумкин. "Барселона" эса трансферни амалга оширишга тайёр. Аммо унгача “Барселона” йиғилиш ўтказиб, барча молиявий ҳисоботларни топшириши керак бўлади. Чунки, ғойибдан амалга оширилаётган трансфер учун тўланаётган пуллар ҳақидаги маълумотлар очиқланиши ва журналистлар бундан хабардор бўлишлари керак.  

Манба: www.sport-express.ru
Киритилди: 14:10, 15.07.2022.
Ўқилди: 6829 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Бир миллион доллар» — Вадим Абрамов «Астана» билан бўлган ақлбовар қилмас шартнома ҳақида сўзлаб берди [4148]

Роналду дубль қайд этган ўйинидан сўнг пост жойлади [1640]

40 ёшли Роналду 2025 йилда нечта гол урди? [1557]

«Нефтчи»нинг янги мавсум учун мураббийлар штабини таништирди [1523]

Гюлер ва Беллингем Алонсо ишончини оқламаяпти: "Реал" Модрич ўрнига креатив ярим ҳимоячи қидирмоқда [1391]

Хави АПЛда ўзига жамоа топди [1387]

Англия чемпионати. "Манчестер Сити" "Ноттингем Форест" майдонида оғир ғалабага эришди [1297]

АПЛ. Уоткинснинг дубли «Астон Вилла»га «Челси» майдонида иродали ғалабани келтирди [1249]

«Нефтчи» янгиликлар эълон қилишда давом этмоқда: 4 нафар асосий футболчи билан шартнома узайтирилди [1249]

Диегу Жотанинг фарзандлари Англия Премьер Лигаси ўйинида "Ливерпул" ва "Вулверхэмптон" жамоалари футболчиларини майдонга бошлаб чиқди (Фото) [1167]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.