Кириш Регистрация

Дель Пьеро: "Мессини чалиб йиқитишга ҳаракат қилганман, лекин буни уддалай олмагандим"

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ва Италия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Алессандро Дель Пьеро "Барселона"га қарши ўртоқлик учрашуви ҳақидаги хотиралари билан ўртоқлашди, ўшанда футбол тарихидаги энг яхши футболчилардан бири Лионель Месси эндигина 17 ёшда эди. Учрашувнинг ўзи дуранг билан якунланди - 2:2.

Италиялик собиқ футболчи ўша пайтда аргентиналикнинг истеъдоди ҳақида кўп гапирилганини таъкидлади.

"У бутун ўйинни жуда яхши ўтказди. Буни жамоадошларимиз билан муҳокама қилганимиз. Мен ҳатто Лионелни йиқитиш учун уришга ҳам ҳаракат қилдим, аммо бунга эриша олмадим", - деди Дель Пьеро ESPN билан суҳбатда.

Дель Пьеро 1993-2012 йилларда "Ювентус"да ўйнаган. Умуман олганда, ҳужумчи туринликлар сафида 703 та ўйин ўтказиб, 290 та гол урган ва 165 та голли узатмани амалга оширган. Италиялик футболчи футболчилик фаолиятини 2015 йилда якунлаганди.

Киритилди: 14:47, 15.07.2022.
Ўқилди: 2869 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.