«Сурхон» клубининг Суперлига биринчи давраси якунлари бўйича 10та фактни эътиборингизга ҳавола этамиз.
1. Беҳруз Шайдулов барча ўйинларда алмаштирилмасдан майдонда тўлиқ 90 дақиқадан ўтказган ягона футболчи. 13 учрашув (1170 дақиқа).
2. Мурод Бобожонов - гол+пас тизимдаги энг яхши футболчи.
3. Даврон Мерганов, Самандар Қодиров ва Абдуғофур Хайдаров Суперлигада дебют қилишди.
4. «Сурхон» 1994 йилдан бери илк бор «Пахтакор» стадионида очко олишга муваффақ бўлди.
5. Бобожонов/Юсупов/Маркович триоси жамоанинг Суперлигадаги тўпурарлари ҳисобланади.
6. Клубнинг икки нафар футболчиси терма жамоаларга чақирилган: Жўрабоев (Тожикистон), Кезада (Доминикан Республикаси).
7. Энг ёш бошланғич таркиб: 26,7 ёш (9-турнинг «Сўғдиёна»га қарши ўйини — 2:4).
8. Майдонга тушган энг ёш футболчи: Абдуғофур Ҳайдаров, 5-турда «Насаф»га қарши ўйин. Ўша пайтдаги ёши: 17 ёш, 4 ой, 18 кун.
9. Энг яхши Инстат рейтинги. Бобуржон Акбаров - 203.
10. Суперлига биринчи даврасининг барча учрашувларида мухлислар сони – 17,936 нафар.