Кириш Регистрация
16/02 21:00 Ал-Аҳли (СА) 4-3 Шабаб ал-Аҳли
16/02 21:00 Шаржа 1-2 Насаф
16/02 23:00 Аш-Шорта 3-2 Дуҳайл
16/02 23:15 Ал-Ҳилол 2-1 Ал-Ваҳда
16/02 23:15 Аш-Шорта - Дуҳайл
17/02 00:45 Кальяри 0-2 Лечче
17/02 01:00 Жирона 2-1 Барселона
17/02 21:00 Ас-Садд - Ал-Иттиҳод
17/02 21:00 Ал-Ғарафа - Трактор
17/02 22:45 Галатасарой - Ювентус
18/02 01:00 Бенфика - Реал Мадрид
18/02 01:00 Монако - ПСЖ
18/02 01:00 Боруссия Д - Аталанта

Ҳоқон Чалханоглу: «Милан» биздан анча заиф...»

Баҳо:
+ | -

«Интер» ярим ҳимоячиси Ҳоқон Чалханоглу Туркиянинг Gazete Damga нашрига берган интервьюсида собиқ клуби - «Милан»га бироз «тегинди».

Мана, унинг якунланган мавсум ҳақидаги умумий хулосалари: «Жуда қийин давр, чунки тўхтовсиз ўйнадик: ЧЛ, «А» серия, миллий жамоа... Чемпионат якунида охирги 4та ўйиннинг барчасида ғалаба қозондик, бу кўп нарсадан далолат. Энди Анталияда Мерих Демирал билан мириқиб ҳордиқ чиқарамиз».

- Ҳоқон, танқидга қандай қарайсиз?

- Вақти-вақти билан қаттиқ танқидга учрайман, лекин ҳаммасини ичимда сақлайман. Ҳар ҳолда, зиммамда катта масъулият бор. Муҳими, мени яхши таниганлар қандай кунларни бошимдан кечирганимни билишади. Умуман, тан­қид - нормал ҳолат. Салбий қарашлар ичида яшашга мажбурмиз. Шунинг баробарида позициямни ҳам, қандай ўйнашим кераклигини ҳам тушунаман. Шундай экан, барча танқидларга қулоқ солиб ўтирмайман. Тўғри, бошқалар фикрини инобатга оламан, лекин, ҳиссиётчан йигит бўлсамда, реакция кўрсатмайман асло. 

- «Милан»дан «Интер»га ўтишда роса қийналгандирсиз...

- Ҳа, албатта. Битта шаҳар, лекин бошқа-бошқа ранг... «Интер»га мослашишим ҳам осон бўлмади. Муҳими, қаттиқ ишладим, бор диққатимни бир жойга жамладим. Ҳа, янги жамоам эмас, эскиси чемпионликка эришди. Бунда айримлар бош айбдор сифатида мени кўрсатишмоқда. Лекин шахсий фикримча, самарали узатмалар ва голлар билан «Интер»нинг кучайишига яхшигина ҳисса қўшдим. «Милан»да 4 йил ўйнаган бўлсам, ҳаттоки, чигалёзди маш­ғулотлари пайти ҳам трибунадан исмим бирор марта янграмаганди. «Интер»да аксинча, биринчи мавсумдаёқ исмимни куйлашга одатланишди. «Интер» аслида «Милан»дан анча кучли. Эсланг, дерби ўйи­нини 75-дақиқадан кейин бой бердик. Чунки мураббий Перишич, Барелла ва мени алмаштирди, натижада ўйин бирдан остин-устун бўлиб кетди. Ўша вақтгача 1:0 ҳисобида олдинда бораётгандик, якунда эса 1:2... Демоқчиманки, ўша муҳим ўйиндаги мағлубиятда мураббийнинг ҳам «ҳисса»си бор. Буни ўзига ҳам айтдим. Кейинчалик кубок ўйинида «Милан»ни 3:0 ҳисобида енгганимиз барчасини кўрсатиб турибди.

- Айтишларича, Ибрагимович билан чиқишолмас экансиз. Шундайми?

- Қаранг, у 18 эмас, 40 ёшда. Ибра ҳамиша эътиборни жалб қилишни яхши кўради, шу билан тирик. Бу йил жамоаси ютуғига ҳисса қўшмади, зўр­ға ўйнади. Лекин мухлислар эътиборини тортиш учун ҳаммасига тайёр туради. Аслида бунинг менга умуман фарқи йўқ. «Милан»да ўйнаганимда, у менга кўп қўнғироқ қиларди, кечки ов­қат ёки сайрга чақирарди. Бундай инсон ҳақида салбий фикр билдиришим тўғри эмас. Умуман, Златанга ҳамиша ҳурмат билан қараганман. У ҳаттоки, ўз биографиясида мен ҳақимда ёзганди, акс ҳолда, китоби тўлмай қоларди. Энди Ибрага жавоб бермайман, муносабатимиз шундайлигича қолгани маъ­қул. Бу ҳақда бошқа гапирмайман.

- Симоне Инзаги қандай мураббий?

- Футболни тушунадиган ва ўзини жамоага яқин оладиган яхши инсон. Якунланган мавсум унинг учун оғир саргузашт бўлди. Муҳими, Инзаги қийинчиликларни енгиб ўтди. У мени чиндан ҳам, «Интер»­да кўришни истаганди ва якунда худди шундай бўлди.

М.ПЎЛАТОВ тайёрлади

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 23:30, 15.07.2022.
Ўқилди: 10941 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2946]

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [2802]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2637]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2401]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2300]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2238]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2227]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2083]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1951]

Юлдузли Нигерия Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026'даги эҳтимолий рақибига айланиши мумкин! [1866]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.