Кириш Регистрация

"Бунёдкор" бугун Беларус клубига қарши назорат ўйини ўтказади

Баҳо:
+ | -

Беларус пойтахти Минск шаҳрида ўқув-йиғин машғулотларини ўтказаётган "Бунёдкор" бугун илк синов-назорат ўйинида майдонга тушади.

Рақиб барчамизга таниш, Беларус чемпионати пешқадамларидан бири – "Энергетик БГУ" жамоаси. Маълумки, Павел Роднёнок мураббийлигидаги рақиб сафида тўрт нафар ўзбекистонлик тўп суради. Булар - Шоҳруҳ Абдураҳмонов, Бобур Абдухолиқов, Абдуқодир Хусанов ва Аббос Жумақулов. Аҳамиятлиси, Абдуқодир Хусанов билан Аббос Жумақуловнинг Ўзбекистондаги сўнгги жамоаси "Бунёдкор". Хусанов "қалдирғочлар" тарбияланувчиси эканлигини эътироф этиш жоиз.

"Энергетик БГУ" мавсумни кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Ортда қолган 14 та турнинг 8 тасида ғалаба қозониб, 2 та баҳсда дуранг ўйнаган Павел Петрович шогирдлари 28 та очко билан турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳужумчиси ўзбекистонлик Бобур Абдухолиқов эса, нафақат "Энергетик БГУ"ни, балки чемпионатнинг ҳам тўпурари ҳисобланади. Унинг ҳисобида 14 та гол бор.

1995 йил ташкил топган "Энергетик БГУ" Беларус олий лигасида 2019 йилга келиб "пайдо" бўлди. Узоқ йиллар қуйи лигаларда иштирок этган жамоа олий лигадаги илк мавсумини 12-ўринда якунлади. 2020 йилги мавсум эса жамоа икки поғона юқорилади – 10-ўрин. Аммо бугунги рақибимиз учун 2021 йилги мавсум омадсиз келди. "Энергетик БГУ" финишга 13-ўринда етиб келди. Лекин таъкидлаганимиздек, Павел Роднёнок жамоаси 2022 йилги мавсумни ажойиб руҳда ўтказмоқда.

Бугунги баҳс "Минск" спорт мажмуасида ўтказилади. Ўйин маҳаллий вақт билан 15:00 да (Тошкент вақти билан 17:00) старт олади. Учрашув "Bunyodkor TV" орқали тўғридан-тўғри эфирда намойиш этилиши режалаштирилган.

Киритилди: 14:19, 16.07.2022.
Ўқилди: 1849 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [7197]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3506]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [3303]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [3062]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [2253]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2198]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [2118]

"Реал" собиқ футболчиси Моуриньонинг кетишини истамоқда [2112]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [2031]

«Реал»нинг икки янги футболчиси ва «Барселона» тарбияланувчиси — Ла Лиганинг энг кўп қимматлашган бешлигида [2015]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик