Кириш Регистрация
04/10 21:30 Наполи 3-1 Комо
04/10 23:45 Верона 2-1 Венеция
05/10 00:00 Леганес 0-0 Валенсия
05/10 16:30 Кристал Пэлас - Ливерпуль
05/10 17:00 Эспаньол - Мальорка
05/10 18:00 Удинезе - Лечче
05/10 19:00 Арсенал - Саутгемптон
05/10 19:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
05/10 19:00 Лестер - Борнмут
05/10 19:00 Вест Хэм - Ипсвич
05/10 19:00 Манчестер Сити - Фулхэм
05/10 19:15 Хетафе - Осасуна
05/10 21:00 Аталанта - Женоа
05/10 21:30 Лас-Пальмас - Сельта
05/10 21:30 Вальядолид - Райо Вальекано
05/10 21:30 Эвертон - Ньюкасл
05/10 23:45 Интер - Торино
06/10 00:00 Реал Мадрид - Вильярреал
06/10 15:30 Ювентус - Кальяри
06/10 17:00 Жирона - Атлетик Бильбао
06/10 18:00 Болонья - Парма
06/10 18:00 Лацио - Эмполи
06/10 18:00 Челси - Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла - Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес - Барселона
06/10 20:30 Брайтон - Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца - Рома
06/10 21:30 Севилья - Бетис
06/10 23:45 Фиорентина - Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад - Атлетико

Омадсиз тўққиз. "Челси"да ўзини кўрсата олмаган ҳужумчилар

Баҳо:
+ | -

 "Челси"даги 9-рақам лаънати - Ромелу Лукаку билан бўлган воқеа шу мавзуни очишимизга сабаб бўлмоқда. Маълум бўлишича, Лондон клубининг замонавий тарихида 9 рақамли либосс остида майдонга тушиб, омадсиз ўйинлар ўтказган юлдузлар кўп.

Фернандо Торрес
Клубдаги йиллар: 2011-2015.
Ўйинлар: 172.
Голлар: 45.
2010-2011 йилги қишки трансфер ойнасида "Челси" Фернандо Торресни қўлга киритиш учун 55 миллион фунт тўлаган. Испаниялик футболчи Премьер-лигада яхши мавсумлар ўтказаётган эди, аммо трансфердан сўнг мавсум якунига қадар 18 ўйинда битта гол урди.

"Челси" билан Торрес учта совринни қўлга киритди, аммо Фернандонинг бу совринлар учун ажралиб турган фаол ҳаракатлари деярли кўзга ташланмаган. Боз устига, ҳужумчи фаолиятининг охиригача аввалги даражасига қайта олмади.

Радамель Фалькао
Клубдаги йиллар: 2015-2016.
Учрашувлар: 12.
Голлар: 1.
Радамель Фалькао "Монако"да ижарада ўйнади, кейин "Челси" уни Диего Костага ўринбосар сифатида кўрган. Бунгача колумбиялик футболчи "Манчестер Юнайтед"да унчалик муваффақиятли мавсум ўтказмаганди (шунингдек, ижара асосида) ва ҳамма ҳужумчи ажойиб ўйинлар билан футбол оламини ларзага солишини кутаётганди.
Аммо бу Манчестердагидан ҳам омадсизроқ мавсум бўлди - 12 та ўйин ва фақат битта гол урилган. Эҳтимол, бу "Челси"даги 9-рақамли футболчилар орасидаги энг омадсизидир.

Алваро Мората
Клубдаги йиллар: 2017-2019.
Учрашувлар: 72.
Голлар: 24.
24 ёшли Алваро Мората 58 миллион фунт эвазига "Реал Мадрид"дан олиб келинган эди. Биринчи мавсумда эса испаниялик яхши ўйин кўрсатди - 48 ўйин, 15 гол ва 6 голли узатма.

Бироқ кейинги мавсумда Мората тўсатдан фойдасиз футболчига айланди ва 2019 йилнинг январида у "Атлетико"га ижарага юборилди.

Гонсало Игуаин
Клубдаги йиллар: 2019 йил.
Учрашувлар: 18.
Голлар: 5.
Гонсало Игуаин 9-рақамни ҳам жамоадаги асосий ҳужумчи ролини ҳам Моратадан олган. Аргентиналик футболчининг энг яхши йиллари аллақачон ортда қолгани аниқ, аммо барибир форварднинг маҳорати клубга ёрдам бериши кутилганди.
Игуаин топширилган вазифани бажара олмади, рақиблар дарвозасига бор йўғи беш марта гол киритди.

Ромелу Лукаку
Клубдаги йиллар: 2011-2014, 2021-2022.
Учрашувлар: 58.
Голлар: 15.
Ромелу Лукаку бир дарёга икки марта тушмаслик керак деган рус мақолини эшитмаган бўлса керак. Фаолиятининг бошида бельгиялик футболчи бир ярим мавсумни “Челси”да ўтказди, шу вақт ичида 15 та ўйинда майдонга тушди ва бирорта ҳам гол урмади.

Кейин Лукаку бошқа клубларда ном қозонди, унинг "Интер"дан "Челси"га ўтиши 2021-2022 йиллар ёзги трансферлар ойнасидаги тўртинчи энг қиммат трансфер (у "кўклар" тарихидаги энг қиммат ҳужумчи ҳам эди). Ромелу мавсумни яхши бошлади, дарров гол уришни эплади, лекин аста-секин характери туфайли жамоадаги ўрнини йўқотди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:10, 17.07.2022.
Ўқилди: 3716 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.