"Лос-Анжелес" клуби сафарда МЛСнинг навбатдаги мавсумида "Нашвилл" жамоасини 2:1 ҳисобида мағлуб этди.
Ҳимоячи Жоржио Кьеллини ва "Реал"нинг собиқ ҳужумчиси Гарет Бэйл меҳмон жамоа сафида дебют қилишди. Италиялик футболчи илк дақиқалардан майдонга тушиб, 60-дақиқада алмаштирилди, уэльслик футболчи 72-дақиқада майдонга тушди.
Ушбу ўйиндан сўнг 42 очко билан "Лос-Анжелес" Ғарбий конференцияда биринчи ўринда бормоқда.