Daily Mail хабарига кўра, "Фулхэм" "Бёрнли" ярим ҳимоячиси Максвелл Корне учун курашга киришди.
Манбага кўра, клуб 25 ёшли ивуарлик футболчини 17,5 миллион фунтга сотиб олиш вариантини фаоллаштиришга тайёр.
Футболчини "Эвертон" ва "Ноттингем Форест" ҳам сотиб олмоқчи.
Корне ўтган мавсумда "Бёрнли" таркибида 28 ўйинда 9 гол урди ва 2 голга ассистентлик қилди. Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 13,5 миллион фунтга баҳолаган.