"Бавария" спорт директори Хасан Салихамиджич Маттиас де Лигтнинг трансфери ҳақида фикр билдирди.
Голландиялик футболчини мюнхенликлар «Ювентус»дан бонусларни ҳисобга олмаганда 67 миллион еврога сотиб олганди.
"Мен Маттиас келажагини "Бавария" билан боғлаганимдан жуда хурсандман.
Биз уни уч йил олдин таклифни юбормоқчи эдик. Ўшанда ҳам биз унинг имкониятларига ишончимиз комил эди, лекин ҳозир бу янада кучайди", - дейди Салихамиджич.