Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Миллий лигалар қироли!

Баҳо:
+ | -

Хосеп Гвардиола 6 мавсумдан буён «Манчестер Сити» қудратига қудрат қўшмоқда, клубни ҳам таркиб, ҳам тактик ишланмалар нуқтаи назаридан тобора кучайтирмоқда. Бироқ ҳамон ЧЛнинг «шалпангқулоқ» кубогини қайта бўйсиндиролмаяпти. Испаниялик мутахассис «Барселона» билан еврочўққига кўтарилганидан сўнг «Бавария»да ҳам бу турнирни забт этолмаганди. Шунга қарамай, уни замонавий футболнинг энг билимдон мураббийларидан бири сифатида тилга олишади. Чунки Пеп миллий лигаларнинг чинакам қироли!

Диққат қилинг, профессионал даражадаги катта мураббийлик йўлига 2008|2009 йиллар мавсумида қадам ташлаган Хосеп Гвардиола шундан буён миллий лигаларда нақ 10 марта чемпионлик рутбасига эришди. 13 мавсум учун 10та олтин медаль - шунчаки, қойилмақом статистика! Бунақасини ўйлаш ҳам қийин, очиғи. Қолаверса, «олтин»сиз якунланган 3та мавсумда ҳам Гвардиола жамоалари миллий лигада 3-ўриндан пастга тушган эмас. Буниси энди фантастикадан ҳам кўпроқ... Хуллас, Хосеп Гвардиоланинг 13 мавсуми ҳосиласи - 10та чемпионлик, 2та «кумуш» ва 1та «бронза».

* Хосеп Гвардиола фаолиятида 2 марта чемпионлик масаласида 3та мавсумга чўзилган серия қайд этди. У аввалига «Барселона»ни, ке­йин «Бавария»ни қаторасига 3 мартадан олтин марра сари етаклади.

* Испаниялик мутахассиснинг «Манчестер Сити»даги 6 йиллик фао­лиятига алоҳида тўхталсак, у АПЛ­дек катта рақобат майдонида чемпионлик мақомини 2 марта ҳимоя қилишга эришди.

* Мавсум-2016|2017да АПЛнинг бронза медали бу Хосеп Гвардио­ла учун ҳозирча миллий чемпионатлардаги энг паст натижа бўлиб турибди.

«МАНЧЕСТЕР СИТИ» МУТЛАҚ ҲУКМРОН

Одатий тасаввур бўйича айтсак, «Манчестер Сити» АПЛда шайхлар томонидан ажратилаётган беҳисоб капитал эвазига ҳукмронлик қилаётгандек. Ҳа, бу тасаввур хато эмас - «шаҳарликлар»нинг зафарли юришларида пул кучининг таъсири катта, албатта. Шунинг баробарида алоҳида таъкидлаш керак, шайхлар клуб академиясига ҳам бефарқ эмаслар. Охирги мавсум натижаларига қарасак, араблар томонидан болалар-ўсмирлар футболига тикилган маблағ ўз мевасини бера бошлади. Ҳар ҳолда, «Манчестер Сити» тизимидаги 5та жамоа мавсумни чемпион мақомида якунлади. Гап асосий жамоадан ташқари, U-16, U-17 ва U-18 тоифалари, шунингдек, Иккинчи лигада ўйнайдиган ўринбосарлар таркиби ҳақида кетмоқда.

Манба: zakovat.uz
Киритилди: 23:45, 19.07.2022.
Ўқилди: 2631 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик