«Тоттенхэм» устози ёзги харидлар ҳақида фикр билдирди. Унга кўра, жамоа сотиб олган футболчилардан бири бўлган Жед Спенс Конте истагига кўра, олиб келинмаган:
«Очиғи, буни клуб раҳбарияти истади. Мен эса бу харидга қаршилик кўрсатмадим. У ҳали ёш ва келажакда фойдали футболчига айланиши мумкин».
«Тоттенхэм» ёз давомида 6 та янги футболчи билан битим тузишга улгурди.