“Герта” ҳужумчиси Кшиштоф Пёнтек Италия чемпионатига қайтиши мумкин. 27 ёшли польшалик футболчига икки клуб даъвогарлик қилмоқда - "Торино" ва "Салернитана", деб хабар беради Sky Italia.
2021/22 йилги мавсумнинг иккинчи ярмида Пёнтек "Фиорентина"да ижара асосида ўйнади ва жамоа учун 18 ўйинда 6 гол урди.
Шунингдек, Италияда Пёнтек "Женоа" ва "Милан"да ўйнаган. Transfermarkt.com портали футболчининг нархини 12 миллион еврога баҳоламоқда.