Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Самандар Очилов ОФК кубоги плей-офф баҳси ҳақида: «Сўғдиёна» билан ўйин қийин кечиши аниқ»

Баҳо:
+ | -

Тожикистоннинг «Хўжанд» клуби ОФК кубоги гуруҳ босқичини муваффақиятли ўтказиб, икки учрашувда 4 очко тўплади ва гуруҳ пешқадамлигини ўзида сақлаб қолди.

Туркманистоннинг «Копетдаг» ва Қирғизистон чемпиони «Дордой» клубларига қарши беллашувларда ўзига керакли очколарни жамғара олди. Энди қўшниларимизни «плей-офф» босқичида «Сўғдиёна» билан бўлиб ўтадиган Марказий минтақа ҳудудий финал учрашуви кутиб турибди. «Хўжанд» сафида ўйнаётган икки нафар ҳамюртимиз жамоасининг ўз тарихида илк маротаба «плей-офф»га йўл олишида ёрдамлашдилар. Хусусан, ҳимоячи Самандар Очилов ҳам мудофаа чизиғида ишонч­ли ўйинлар намойиш эта олди. Махсус мухбиримиз айнан шу футболчи билан боғланиб, интервью уюштирди.

- Самандар, ОФК кубоги гуруҳ босқичи якунлари бўйича фикрингизни билдирсангиз.

- Аввало, бизга мухлислик қилган барчани ғалаба билан табриклайман. Мусобақага катта мақсадлар билан киришгандик, гуруҳда пешқадамликни ният қилгандик. Биринчи ўйинда кучли рақибни енгдик. Мезбон жамоа - «Дордой» билан баҳсимиз ҳам ўтгани йўқ, рақибнинг анча тажрибали экани кўриниб турди. Биз эса мақсадимизга эришиш учун охиригача курашдик ва якунда буни уддаладик.

- Гуруҳдаги қайси ўйин энг қийини бўлди, деб ўйлайсиз?

- Албатта, «Дордой»га қарши баҳс. Чунки рақибимиз ўз майдонида ва мухлислари қаршисида тўп сурди. Қолаверса, таркибида тажрибали футболчилар кўплиги ҳам бизга яхшигина босим ўтказди. 

- Клуб раҳбарияти «плей-офф»га йўл олинса, рағбат ваъда қилганмиди?

- Ҳа, албатта. Ижобий натижалар эвазига мукофот пули берилиши айтилганди. 

- Кейинги босқичда жамоангизни «Сўғдиёна»га қарши ўйин кутмоқда. Ушбу баҳс борасида нималарни айта оласиз?

- Биз ҳали бу ҳақда ўйлаганимизча йўқ. Ҳозир жамоамиз ўз тарихида илк маротаба мазкур мусобақада гуруҳ пешқадамлигини қўлга киритиб, ке-йинги босқичга йўл олди. «Сўғдиёна» борасида гапирсам, кучли жамоа, таркибида яхши футболчилари кўп. Бироқ биз ҳам ўз вазифамизни бажариш учун майдонга тушамиз ва ижобий натижа учун курашамиз. Ўйин қийин бўлиши аниқ. 

- Аслида мусобақада асосий вазифа қандай?

- Имкон қадар ОФК кубогида ижобий натижа қайд этиш. Дейлик, чорак финалга йўлланма олмоқчимиз. Кейинчалик янги вазифаларни белгилаб бораверамиз. 

- Жамоангизнинг жорий йилги Тожикистон чемпионатидаги иштироки қандай бўлмоқда? Асосий мақсад қанақа?

- Тўғриси, мавсумни муваффақиятсиз бошладик. Натижада, кўп очколарни бой бердик. Кейинчалик жамоамиз билан келишиб, ўз даражамизда ўйнай бошладик. Охирги баҳсларни муваффақиятли тугатиб, чемпионлик учун курашишда давом этмоқдамиз. Жорий мавсумдаги асосий мақсад - мамлакат чемпионлигини қўлга киритиш. 

- Молиявий томондан муаммолар йўқми?

- Раҳбарият имкон қадар камчиликларни бартараф этиб бормоқда. Ўйлайманки, молиявий масалада ҳеч қандай муаммолар юзага келмайди. 

- «Насаф» тарбияланувчиси ҳисобланасиз. Бироқ бу жамоада ўйнаб кета олмадингиз. Хўш, келгусидаги режалар қандай?

- Албатта, ҳар бир футболчи ўсишни истайди. Мен ҳам вақти келиб Ўзбекистон Суперлигасида тўп суришни хоҳлайман. Ўз устимда ишлашда давом этмоқчиман ва келгусида кучлироқ жамоалар сафида ўйнашни орзу қиламан.

ИЗЗАТБЕК суҳбатлашди

Манба: «Интерфутбол» газетаси
Киритилди: 08:36, 21.07.2022.
Ўқилди: 3288 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.