Германия терма жамоаси ҳужумчиси Марио Гомес Евро-2012 гуруҳ босқичида Португалия устидан қозонилган ғалаба (1:0) ҳақида фикр билдирди. Эслатиб ўтамиз ушбу ўйинда ягона голни 72-дақиқада айнан у киритган эди.
"Мен гол урганимдан, мураббий менга ишонганидан жуда хурсандман, - деди Гомес. - Мен бу ерда бўлган биринчи кунларимданоқ жуда ёқимли ҳисларни бошимдан кечирдим. Гол уриб мураббийим ишончини оқладим".