Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия 1-1 Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика 2-1 Парагвай

Месси: "Аргентина термаси сафида янада яхшироқ ўйнашга интиламан"

Баҳо:
+ | -

Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси Бразилия термасига қарши ўртоқлик учрашувида жамоаси кўрсатган ўйиндан мамнун эканини билдирди, дея хабар беради Аргентина матбуоти.

Ўз майдонларида тўп сурган ҳолда, "альбиселесте" 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Мессининг ўзи бўлса хет-трик қайд этди.

"Бу мен учун ажойиб ва эсда қоларли кун бўлди, аҳир мен Бразилия дарвозасига учта тўп йўлладим. Айтиш жоизки, ҳеч қачон бошқаларнинг бўлмағур гаплари билан бошимни қотирмайман. Ҳар доим терма жамоам сафида энг яхши ўйинимни кўрсатишга интилиб келганман. Жамоадошларимнинг менга нисбатан илиқ муносабатлари менда фахр ҳиссини уйғотмоқда. Жаҳон чемпионатига бошланиши учун ҳали анча вақт бор, агарда шу тарзда ўйин кўрсатсак 2014 йилги Бразилия майдонларидаги мусобақага йўлланмани қўлга киритамиз. Мен жаҳон чемпиони бўлишни истайман, аммо биз ҳозирча бу орзудан анча йироқдамиз", — дейди Месси.

Бундан ташқари, аргентиналик ҳужумчи бразилиялик касбдоши Неймарга навбатдаги марта уни энг яхши футболчи деб атагани учун миннатдорчилик билдирди: "Неймар – жуда яхши ва катта футболчи. Унинг сўзлари учун алоҳида рахмат айтмоқчиман."

Манба: chempionat.com
Киритилди: 10:20, 10.06.2012.
Ўқилди: 5614 марта.
Фикрлар: 13 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.