Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Оғир атлетика: бугунги беллашувларда ҳозирча 3та медаль қўлга киритилди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, пойтахтимиз Тошкент шаҳри оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилмоқда.

Ҳозиргина қизлар ўртасида -71 кг вазн тоифасида А гуруҳи баҳслари якунланди. Унда терма жамоамиз аъзоларидан Дилноза Файзуллаева ва Гулшодахон Дадамирзаевалар иштирок этишди.

Даст кўтариш машқида Дилноза Файзуллаева ўзининг барча уринишларидан унумли фойдаланди (76, 80, 82) ва натижада кумуш медалга эга чиқди.

Силтаб кўтариш машқида эса Гулшодахон Дадамирзаевага омад кулиб боқди, у 97 кг вазнни ўзига бўйсундириб, кумуш медални қўлга киритди. Файзуллаева силтаб кўтариш машқида совринли ўринлардан қуруқ қолди.

Шунга қарамай иккикураш натижасига кўра Дилноза Файзуллаева бронза медали соҳибасига айланди.

Натижада Дилноза Файзуллаева 1та кумуш ва 1та бронза ҳамда Гулшодахон Дадамирзаева 1та кумуш медални мамлакатимиз спорт делегацияси ҳисобига қўшиб қўйишди.

Маълумот учун: оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати 25 июлга қадар давом этади.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 18:26, 21.07.2022.
Ўқилди: 1171 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [7421]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [4136]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3288]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3244]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2793]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2367]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1658]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1609]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1550]

«Манчестер Сити» Гвардиола билан фавқулодда музокаралар ўтказди [1443]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик