"Ньюкасл" "Арсенал" ярим ҳимоячиси Николья Пепега қизиқиш билдирган.
Пепе 2019 йилда "канонирлар" сафига ўтганди ва унинг трансфери ҳамон "Арсенал" тарихидаги энг юқори трансфер бўлиб турибди.
Бироқ ярим ҳимоячи ўзини етарли даражада кўрсата олмади ва асосий таркибдан жой ололмади. "Ньюкасл" ушбу мавсум оралиғида юлдуз ҳужумчи сотиб олгани билан мақтана олмайди.
Уго Экитике ва Александр Исаакнинг трансфери бўйича музокаралар муваффақиятли бўлмади. Give Me Sport нашрининг хабар беришича, жамоа Пепенинг трансфери бўйича музокараларни бошлашга тайёр.