Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

Дзюдо: ёшларимиз Осиё чемпионатида 14та медаль қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -

Кеча Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионати ўз якунига етди.

Мусобақанинг сўнгги икки куни ёшлар жами 14 та вазн тоифасида ғолиблик учун татамига чиқдилар. Ушбу беллашувлар оғир вазн тоифаларида кечди ва унда Ўзбекистон терма жамоаси 2 та олтин, 1 та кумуш, 5 та бронза медалига эга чиқди.

Қитъа чемпионати якунида эса Камол Муродов ва Искандар Расулов мураббийлигидаги ўзбекистонлик дзюдочилар 5 та олтин, 1 та кумуш, 8 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 15 давлат орасида иккинчи ўринни қўлга киритишди. Жанубий Корея терма жамоаси 6 та олтин, 1 та кумуш, 6 та бронза медали билан бу борада биринчи бўлишди. Кучли учликка 2 та олтин, 7 та кумуш ва 6 та бронза медали билан Қозоғистон терма жамоаси якун ясаб берди.

Шоҳсупага кўтарилган ёшларимиз:

Олтин медаль:
-48 кг: Ҳалимажон Қурбонова,
-66 кг: Азизбек Ортиқов,
-57 кг: Шукуржон Аминова,
-90 кг: Жаҳонгир Маматраҳимов,
+100 кг: Исломбек Равшанқулов.

Кумуш медаль:
+100 кг: Ўткирбек Тўрабоев.

Бронза медаль:
-52 кг: Умида Жуманиёзова,
-63 кг: Фарангиз Режепова,
-70 кг: Шаҳло Эгамберганова,
-78 кг: Ирисхон Қурбонбоева,
+78 кг: Моҳинур Пармонова,
-73 кг: Ҳожиакбар Тошев,
-81 кг: Нурбек Муртазоев,
-100 кг: Муҳаммадқодир Мансуров.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 08:42, 22.07.2022.
Ўқилди: 1465 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6744]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3725]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3260]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3105]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3050]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2388]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2231]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1553]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1505]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1399]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик