"Реал" ярим ҳимоячиси Каземиро Неймарнинг "ПСЖ"дан кетиши мумкинлиги ҳақида ўз фикрини айтди.
"Неймар дунёнинг исталган жамоасида ўйнай олади. Агар у "ПСЖ"га керак бўлмаса, у "Реал"га керак, дея Каземиродан иқтибос келтиради Спорт ТВ.
Ўтган мавсумда 30 ёшли футболчи Лига 1да 22 ўйин ўтказиб, 13 гол урган ва 6 голга ассистентлик қилган. Унинг "ПСЖ" билан шартномаси 2025 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.
Хабар қилинишича, ёзги трансфер ойнасида парижликлар Неймарни сотиш ёки ижарага бермоқчи.