Трансфер бозори эксперти Фабрицио Романо, агар Габриэль жамоадан кетса, "Вильярреал" ҳимоячиси Пау Торрес "Арсенал"нинг нишонига айланиши мумкинлигини айтди.
"Агар бирор бир топ-клубдан Габриэль учун таклиф тушса, Пау Торрес "Арсенал" учун вариант бўлиши мумкин", дейди Романо.
Габриэлга "Ювентус", "Барселона" ва "ПСЖ" клублари қизиқиш билдирмоқда. Ўз навбатида, Торрес "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин эди, аммо "қизил иблислар" бош мураббийи Эрик тен Хаг "Аякс"дан Лисандро Мартинесни афзал кўрди.
Пау Торрес ўтган мавсумда Ла Лигада 33 та ўйинда майдонга тушиб, 5 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди.