Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино - Болонья
04/05 00:00 Лутон - Эвертон
04/05 00:00 Ланс - Лорьян
04/05 00:00 Хетафе - Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

Евро-2012: Қизил Фурия - Скуадро Адзурра 1:1

Баҳо:
+1 | -

Албатта, захирадан тушиб, майдонда испанлар таркибидаги ягона номинал ҳужумчига айланган Фернандо Торрес ўйин интиҳосидаги ўша вазиятда Буффон ортига тўпни нўноқларча йўлламаганида ҳисоб бошқача бўлиши тайин эди.

Умуман, ҳужумчиларсиз, асосан турли топ-клубларда тобланган ҳужуморти яримҳимоячилари билан олдинги чизиқда ҳаракат қилган испанларнинг ўйини мухлислар кутган даражада бўлмади. Италиянинг метин ҳимояси фақатгина ўша Фабрегаснинг гол урган вазиятидагина сал ҳушёрликни йўқотганини айтмаса. Дарвоқе, ассистент Сильва бўлса-да, гол ғирт "Барселонача" усулда киритилганини таъкидлаб ўтмоқ жоиз.

Унгача эса захирадан Марио Балотелли ўрнига майдонга тушган Антонио ди Натале ҳисобни очиб бўлган эди. Дарвоқе, қоратанли итальян футболчиси ҳам ён чизиқда ўзи тўп учун курашда ғолиб чиқиб яхши бир вазият яратган ва тез фикрлай олмагани учунгина уни кўкка совурган эди.

Европанинг икки гранд, керак бўлса "С" гуруҳидаги фаворитлар тўқнашуви ана шу тарзда якунига етди.

Тунда бизни ушбу гуруҳнинг 1-туридан ўрин олган яна бир учрашув —  Ирландия - Хорватия кутмоқда. Ўйин Тошкент вақти билан 23:45 да бошланишини яна бир бор эслатиб ўтамиз.

Евро-2012. "С" гуруҳи. 1-тур 
ИСПАНИЯ – ИТАЛИЯ 1:1 (0:0)
Голлар: Фабрегас (64) - Ди Натале (61).
Испания: Касильяс, Арбелоа, Пике, Рамос, Альба, Хави, Бускетс, Алонсо, Сильва (Навас, 65), Фабрегас (Торрес, 74), Иньеста.
Италия: Буффон, Кьеллини, Де Росси, Бонуччи, Маркизио, Т. Мотта (Ночерино, 90), Жаккерини, Пирло, Мажжо, Кассано (Жовинко, 65), Балотелли (Ди Натале, 56).
Огоҳлантиришлар: Балотелли (37), Бонуччи (66), Альба (66), Кьеллини (79), Арбелоа (84), Торрес (84), Мажжо (89).
Бош ҳакам: Виктор Кашшай (Венгрия)
11 июнь. Гданск. ПГЕ арена. 38869 томошабин

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 22:50, 10.06.2012.
Ўқилди: 5780 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.