Кириш Регистрация
24/02 00:45 Болонья 1-0 Удинезе
24/02 01:00 Эвертон 0-1 Ман. Юнайтед
24/02 01:00 Алавес 2-2 Жирона
24/02 22:45 Атлетико 4-1 Брюгге
25/02 01:00 Интер 1-2 Буде-Глимт
25/02 01:00 Байер 0-0 Олимпиакос
25/02 01:00 Ньюкасл 3-2 Қорабоғ
25/02 22:45 Аталанта - Боруссия Д
26/02 01:00 ПСЖ - Монако
26/02 01:00 Реал Мадрид - Бенфика
26/02 01:00 Ювентус - Галатасарой

Тухелнинг бундай нияти йўқ

Баҳо:
+ | -

"Челси" бош мураббийи Томас Тухель ҳимоячи Сезар Аспиликуэтани жамоада сақлаб қолишга умид қилмоқда. "Барселона" 32 ёшли испаниялик футболчини ўз сафига қўшиб олмоқчи.

“Бу қийин савол, чунки мен Аспи хоҳлаган нарсани беришни хоҳлаётганимга ишончим комил эмас. Мен халқаро ўйинчи бўлган ва тахминан бир хил ёшда бўлган Кулибали учун қандай курашганимизни солиштирдим. У "Наполи" учун жуда муҳим футболчи эди, лекин бизда "Челси" сардори бўлган испаниялик футболчи бор. Мен уни бир хил даражада кўраман, лекин “Барселона” уни бу даражада кўрмайди. Шунинг учун мен унга хоҳлаган нарсани беришни хоҳлайманми ёки йўқми, билмайман, чунки у ажойиб ўйинчи. Бошқа клублар ҳақида унчалик ўйламаймиз. Диққат бизда ва бизга керак бўлган нарсада. Буни унга айтдим, лекин мен уни шахсий ва мартаба даражасида тушунаман.

Мен жамоа учун энг яхши нарсани қилишни хоҳлайдиган "Челси" мураббийиман. Унга бу ёқмайди, лекин тушунади", - дейди Тухель.

Аспиликуэтанинг амалдаги шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали футболчининг нархини 9 миллион еврога баҳоламоқда.

Ўтган мавсумда Аспиликуэта барча мусобақаларда 47 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Унинг ҳисобида 5 та сариқ карточка ҳам бор.

Киритилди: 05:44, 23.07.2022.
Ўқилди: 2342 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Педри "Барселона"га "Реал"нинг қайси юлдузини олиб келишни исташини айтди [8086]

"Манчестер Юнайтед" "Барселона"га Рэшфорд бўйича ўз таклифини билдирди [3308]

Луис Диаснинг "Бавария" билан келишувида ғайриоддий банд борлиги маълум бўлди [3071]

Zo'r TV телеканали 24-февраль куни Чемпионлар лигасининг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2947]

Чемпионлар лигаси йўлида: "МЮ"нинг мағлубиятсиз серияси 10 та ўйинга етди (+турнир жадвали) [2939]

Алонсо «Ливерпуль» раҳбариятига «Реал» футболчисини жамоада кўрмоқчи эканлигини айтди [2279]

Абдуқодир Ҳусанов Sky Sports талқинига кўра АПЛ тур рамзий жамоасига киритилди (фото) [2015]

«Барселона» Альваресга «Манчестер Сити»дан муқобил топди [1956]

Флик "Барселона"ни пасайишдан ким олиб чиқишини билади [1743]

"Барселона"да кечиккан ўйинчиларни жамоадан четлатиш тўхтатилди, аммо бу футболчиларга қимматга тушади [1573]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.