"С" Гуруҳининг иккинчи учрашуви биринчисидан кўра анча қизиқарлироқ ўтди дейиш мумкин. Ҳали терма жамоалар майдонга мослашига улгурмай ўйинда ҳисоб очилди. Ўйиннинг учинчи дақиқасидаёқ Манджукич ҳисобни очиб, ушбу ЕВРОнинг энг тезкор голини киритганда, бизни жуда қизиқарли учрашув кутиб турганидан далолат эди.
Ушбу тезкор голдан сўнг ўйин темпи кутилганидек кўтарилиб кетди. Ирландия олдинга отланди, хорватлар эса қаарши ҳужумларни уюштириш билан овора бўлди.
Ирландия стандарт вазиятларда жуда ҳавфли эканлиги маълум. 19-дақиқада айнан стандар вазиятдан сўнг ҳисоб тенглашганида бунга яна бир бор амин бўлдик.
Биринчи бўлим кутилганиданда бироз юқори тезликда, юқори темпда ўтди. Шунинг учун ҳам кўп вазиятларда ҳакамлар қарор чиқаришда бироз кечга қолишгандек туюлди.
Биринчи 45 дақиқалик якунланиб бораётган бир пайтда, Никица Елавич рақиб ҳимоячисининг совғасидан унумли фойдланади ва оффсайдда турганига қарамай Шей Гивен дарвозасини ишғол қилиб, Хорватияни олдинга олиб чиқди. "Евертон" ҳужумчиси Лука Модрич дарвоза иомон зарба бераётганда ҳам, тўп рақиб ҳимоячисининг оёғидан унга келиб тушган пайтда ҳам ўйиндан ташқари ҳолатда турган эди, Аммо, ҳакамлар бу вазиятда ҳужумчининг фойдасига қарор чиқаришди Яъни тўп сўнгги бор ирландиялик ҳимоячининг оёғига теккан деб ҳисобланди ва гол инобатга олинди. Биринчи бўлим 2:1 ҳисобида Хорватиянинг ҳалабаси билан тугади.
Иккинчи бўлим бошланиб, футболчилар яна ўзларига келиб олгунларича, яна ўша Манджукич ирландларни ранжита олди. Биринчи бўлимнинг учинчи дақиқасида гол урган ҳужумчи, бу рақамни жуда яхши кўради шекилли, иккинчи бўлимнинг ҳам учинчи дақиқасида гол урди.
Шундан кейин майдонда ирландар устунликни ўз қўлларига олишга ҳаракат қилишди, аммо барча уринишлар зое кетди. Славен Билич шогирдлари ўйин сўнггигача ҳoтиржам ҳаракат қилишди ва ушбу ғалаба туфайли гуруҳ пешқадамига айланиб олишди.
Ирландия - Хорватия 1:3
Голлар: Сент-Леджер, 19 - Манджукич, 3, 49 Елавич, 43
Ирландия: Гивен, О'Ши, Данн, Сент-Леджер, Уорд, Дафф, Уилан, Эндрюс, Макгиди (Кокс, 55), Кин (Лонг, 75), Дойл (Уолтерс, 55)
Хорватия: Плетикоса, Срна, Чорлука, Шильденфельд, Стринич, Ракитич (Дуймович, 90+3), Вукоевич, Модрич, Перишич (Эдуардо, 89), Манджукич, Елавич (Кранчар, 73)
Огоҳлантиришлар: Эндрюс - Модрич, Кранчар