Кириш Регистрация
03/08 19:30 Қўқон-1912 0-1 Сурхон
03/08 20:00 ОКМК 1-2 Насаф
03/08 20:30 Динамо 0-0 Нефтчи

"Арсенал" техник директори: "Ҳали қилинадиган ишлар кўп"

Баҳо:
+ | -

"Арсенал" техник директори Эду Гаспар клубнинг трансфер бозоридаги ишлари ҳақида фикр билдирди.

Бу ёзда "канонирлар" янги ўйинчилар учун 140 миллион евродан кўпроқ сармоя киритдилар, бу Англия Премер-лигасидаги клублар орасида энг кўп. Бироқ Гаспар клубнинг бозордаги ишларини якунланган деб ҳисобламайди: "Бизда ҳали қиладиган ишлар кўп. Ҳозир трансфер ойнасининг ўртаси ва у ёпилгунча ҳамма нарса содир бўлиши мумкин. Биз ҳар қандай вазиятга тайёрмиз. Олдимизда янги имкониятлар очилиши мумкин”, - дея бразилияликнинг сўзларини келтиради журналист Фабрисио Романо.

Эслатиб ўтамиз, июль ойи бошидан буён "Арсенал" сафига Габриэль Жезус, Александр Зинченко, Фабио Виейра, Метт Тёрнер ва Маркиньос келиб қўшилди.

Киритилди: 22:38, 23.07.2022.
Ўқилди: 1619 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик