Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Погба "Ювентус" машғулотларида жароҳат олди

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" ярим ҳимоячиси Пол Погба жамоанинг АҚШдаги машғулотларида жароҳат олди, деб хабар беради La Gazzetta dello Sport.

Манба берган хабарга кўра, 29 ёшли франциялик футболчи машғулот майдонини "бьяконерлар"лар бош мураббийи Максимилиано Аллегрининг ёрдамчилари кўмагида тарк этган.

Тахминларга кўра, футболчининг ўнг тиззасида муаммолар бор, аммо жароҳат жиддий эмас. Футболчи 1 - 2 кун машғулотларни ўтказиб юбориши мумкин, шундан сўнг у жамоа билан ишлашга қайтиши керак.

Погба шу ёзда эркин агент сифатида "Ювентус"га ўтди ва клуб билан 4 йиллик шартнома имзолади. Ярим ҳимоячининг аввалги жамоаси “Манчестер Юнайтед” эди.

Киритилди: 15:24, 24.07.2022.
Ўқилди: 1599 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.