Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

"Манчестер Юнайтед" таркиби Роналдусиз қандай кўриниш олади?

Баҳо:
+ | -

"МЮ"даги бир мавсум тўлиқ фаолиятидан кейин Роналду жамоада қолишга ўйланиб қолди. Афсонавий ҳужумчи клуб раҳбариятидан қолиш учун асосли сабаблар келтиришини талаб қилмоқда. Эдинсон Кавани жамоани тарк этди. Агарда Криштиану ҳам кетадиган бўлса, "қизил иблислар" марказий ҳужумида ҳақиқий дефицит бошланади. У ҳолда Эрик тен Хаг янги ҳужумчи истаб яна трансферлар бозорига кириши керак бўлади. Қуйида Роналдусиз МЮ"нинг таркиби қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида сўз юритилади.

Роналду агарда жамоадан кетса, барибир унинг ўрни ким биландир ёпилиши керак. Ўша ҳужумчи эса "Аякс" вакики Антони бўлиши мумкин. Айни дамда "МЮ" Роналду учун жуда катта маблағни маош сифатида тўлаб бермоқда. Унинг кетиши эса таркибга ёш ва нисбатан анча арзон ўйинчиларни жалб этишга ёрдам беради. Демак, қуйида Роналдусиз тузилган янги таркибга эътибор қаратинг:

Дарвозада: Де Хеа;
Ҳимоячилар: Лисандро Мартинес, Рафаэль Варан, Люк Шоу ва Ван-Бисакка;
Ярим ҳимояда: Френки Де Йонг, Фред ва Фернандеш;
Ҳужумда: Антони, Рэшфорд ва Санчо.

Бунда марказий ҳужумда Антонидан ташқари, Рэшфорднинг ўзини ҳамда Элангани ҳам қўйиш мумкин бўлади.

Маркус Рэшфордни кўриб ҳайрон бўлаётган бўлишингиз мумкиндир. Чунки 2021-22 йилги мавсумда бу футболчи ўзининг юқори даражасини намойиш эта олмади. Шунга қарамай, шу кунларда кечаётган мавсумолди ўйинлари Рэшфордга "дефибриллятор" бўлиб хизмат қилмоқда. У ҳужум чизиғининг ҳар қайси соҳасида ҳаракат қилишга қодир. Ҳужумчи ўз фаолияти давомида марказий ҳужумда ҳар учта ўйиндан биттасида гол уришга эришиб келган. Шундай экан, Рэшфорд яна қайтиши мумкин.
Марказий ҳужумга мос яна бир номзод Антони Элангадир. Рэшфорд каби швециялик футболчи ҳам узоқ вақт давомида қанотда фойдаланиб келинган. Аммо Эланганинг асл жойи марказий ҳужумдир.

Антони Марсьяль операцияси

Марсьялни яна қайтишини тасаввур қила оласизми? Ҳозир бу нарса бироз ғалати туюлар. Аммо футболда ғалати воқеалар кўп содир бўлиб туради. Француз ҳужумчиси "Севилья"дан муваффақиятсизликка учраб қайтиб келади. Шунга қарамай, мавсумолди ўйинлари Марсьялга катта ёрдам бермоқда. Эрик тен Хагда эса уни олиб қолиш фикри пайдо бўлса, ажаб эмас.

Бруну Фернандеш ярим ҳимойдан чиқариб юборилади(ми?)

Март ойида бўлиб ўтган Манчестер Дербисида Ральф Рангник илк бор Фернандешдан номинал ҳужумчи сифатида фойдаланган эди. Бироқ, бу услуб иш бермайди. "Манчестер Сити" эса 4-1 ҳисобида ғалабага эришади. Гарчанд мағлубиятга учралган бўлса ҳам, Фернандешнинг ҳужумга чиқарилиши Эрик тен Хаг учун тактик ҳийла сифатида асоқтиб қолиши мумкин. Тен Хаг Брунунинг ярим ҳимоядаги ўрнини ўз ҳамюрти бўлган ван де Бекка бўшатиб беради. Фернандеш эса фақат керак пайтдагина майдон марказига қайтади. Бу эса рақиб жамоани чалғитишга замин яратади.

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: 90min.com
Киритилди: 18:26, 24.07.2022.
Ўқилди: 4561 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.