Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) 2-1 Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Ҳаммаси ойдинлашмоқда: Роналду кетади, Марсьяль эса қолади!

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Антони Марсьяль борасида қарор қабул қилган кўринади. Клуб раҳбарияти Эрик тен Хаг қўл-остидаги мавсумолди ўртоқлик учрашувларидан сўнг, француз ҳужумчисини жамоада олиб қолишни ўйлаб қолди. 26 ёшли ҳужумчи шу йилнинг январь ойида "Севилья"га мавсум сўнгига қадар ижарага берилади. Ижарага берилишининг асосий сабаби эса уни сотиш эди. Аммо футболчи Испанияда дахшатли даврни бошдан кечирди ва беш ой давомида атиги битта гол ура олди холос. У ҳам бўлса, Европа лигаси баҳсида киритилган эди. Шундан кейин "МЮ" Марсьялни сотиш учун жиддий ҳаракатга тушади. Чунки футболчининг маоши катта ва фойдаси кичик эди. Аксига олиб, уни оладиган харидор ҳам топилавермади. Аммо бу воқеа клуб фойдасига ишлаган экан. Негаки, Марсьяль янги мураббий, Эрик тен Хаг жамоасида қайтадан очилиб бормоқда. Буни унинг сўнгги учта ўйинда учта гол урганидан ҳам билиб олиш қийин эмас.

Августь бошида АПЛ старт олади. "Манчестер Юнайтед" эса илк баҳсини "Брайтон"га қарши ўтказади. Мана шу ўйинда Марсьяль асосий таркибда тушиши кутилмоқда. Бунга биринчидан, ҳужумчининг яхши формада экани сабаб бўлса, бошқа томондан Роналдунинг узоқ вақтдан буён таркибда кўриниш бермагани омил бўлмоқда. Португалиялик юлдуз ўтган мавсум якунидан бери "МЮ" базасига келмаган эди. Боз устига, жамоасининг Таиланд ҳамда Австралиядаги йиғинларида ҳам иштирок этмади. Медиада бунга сабаб қилиб футболчининг шахсий муаммолари борлиги келтирилади. Унинг вакиллари Роналдунинг "МЮ"ни тарк этишига ишора қилмоқда.

Криштиану Роналдунинг агенти Хорхе Мендеш футболчини яна ЕЧЛ баҳсларида иштирок этишини таъминлай оладиган жамоа қидириш билан бандлиги айтилади. Вариантлар ичида "Бавария", "Челси" ҳамда "Атлетико" бор. Роналдунинг "МЮ" машғулотларига қайтиши сўроқ остида қолганди. Аммо у қайтди. Агарда бу воқеа келаётган ҳафтада ҳам юз бермаганида, у бошқа жамоа билан музокараларга киришгани ойдинлашар эди. Кўчишнинг вақтида амалга оширилмаслиги эса Роналдуни АПЛнинг стартида "Манчестер Юнайтед" либосини қайта кийишга мажбур қиларди.

Баъзи манбаларнинг хабарига кўра, Роналдуда ҳозиргача янги манзил аниқ эмас. Аммо футболчи кетишга ҳаракат қилмоқда. Мана шундай вазиятда "МЮ" аллақачон янги ҳужум чизиғи ҳосил қилди. Бу чизиқда Роналдунинг ўрни Марсьяль томонидан эгалланади. Захира варианти ўрнида эса "Аякс" вингери Антони олиб келиниши кутилмоқда. Агар бу харид амалга ошса, у ҳолда ҳақиқатдан ҳам "Манчестер Юнайтед"да ортиқ Роналдуга иш қолмаслиги мумкин. Қолаверса, "Барселона" ҳам "МЮ"га ўз ҳужумчиси Мемфис Депайни таклиф этган. Депай ҳам "қизил иблис" сафига қайтиб келса, тен Хаг ихтиёридаги Нидерландия терма жамоаси аъзолари яна биттага кўпаяди...

 


ИСМАТОВ Ж.

Манба: planetsport.com
Киритилди: 20:20, 24.07.2022.
Ўқилди: 10387 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.