Кириш Регистрация
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал 2-3 Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити 3-0 Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес 1-0 Барселона
14/05 00:30 Хетафе 3-1 Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо
16/05 00:00 Астон Вилла - Ливерпуль

Оғир атлетика: Нигора Сувонова Осиё чемпиони, Нурбол Абдурашидов ва Хушноза Холиқова 3тадан медаль қўлга киритишди

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, айни кунларда юртимизда оғир атлетика бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Бугун 5 нафар атлетимиз супачага чиқишди. Қувонарлиси, уларнинг барчаси шоҳсупага кўтарилдилар. Иқтидорли вакилаларимиздан бири Нигора Сувонова -81 кг вазн тоифасида ҳам ўсмирлар, ҳам ёшлар тоифасида барча йўналишлар билан ҳисоблаганда жами 6 та олтин медалга сазовор бўлди.

Ўсмирлар:

-81 кг вазн тоифасида Нигора Сувонова барча йўналишларда 3та олтин медаль билан 1-ўринни эгаллади – 212 (95+117) кг;

+102 кг вазн тоифасида Нурбол Абдурашидов 3та кумуш медални қўлга киритди – 316 кг (145+171) кг;

+81 кг вазн тоифасида Хушноза Холиқова барча йўналишларда совриндор бўлди, 3та бронза – 185 (95+104) кг.

Ёшлар:

-81 кг вазн тоифасида Нигора Сувонова бу гал ҳам барча йўналишларда, яъни даст кўтариш машқида, силтаб кўтариш машқида ҳамда иккикураш натижасига кўра 1-ўринни эгаллади – 212 (95+117) кг.

Бугунги дастурларда аввалроқ, ёшлар ўртасида -102 кг вазн тоифасида Шарофиддин Амриддинов 3та олтин, Қудратбек Салимжонов 2та бронза медални қўлга киритган эди. Бундан ташқари, ўсмирлар ўртасида Қудратбек Салимжонов 3та кумуш медални ўз номига ёздириб қўйди.

Манба: minsport.uz
Киритилди: 22:40, 24.07.2022.
Ўқилди: 1858 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик