Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия - Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

ЎзПФЛ клубларнинг формаларига қай даражада аралашади?

Баҳо:
+ | -

Ўзини яхши англаб етмаган одам унинг (ёки ўзганинг) ҳар қандай ҳатти-ҳаракати регулятор томонидан тартибга солишини истайди ва оқибатда бу билан ўз эркинликларини, танлов ҳуқуқини қисман чеклаб бораверади. Нормал жамиятларда эса инсоннинг бу ҳуқуқлари чеклаб қўйилмаган.

Бу фикрларни нега айтяпман? Ўзбекистон футбол клубларида аниқ бир уй либосининг мавжуд эмаслиги масаласи яна кўтарилди. Ҳа, тўғри, кўплаб клублар ўз қадриятларига эга эмас. Мухлислар билан ишлаш, анъаналарга содиқлик каби тушунчалар парчаланиб кетгандек. Бироқ бу масалаларнинг ЎзПФЛ томонидан тартибга солиниши керак деб ҳисобланиши тўғри эмас. Бу билан биз клубларнинг танлов ҳуқуқига аралашган бўламиз. Ҳамма нарсани тартибга солишга бўлган интилиш — абсурд. Бунинг чеки йўқ. Биз кейинчалик клубнинг қаерда машғулот ўтказиши, машғулотда нима кийиши, қаерга бориши ёки бормаслиги, Тошкентдан Хоразмга нимада бориши ва қандай бориши, йўлда нима ейиши ва ҳоказоларини ҳам тартибга солишимизга тўғри келмаслиги керак. Агар сиз ўзганинг ҳуқуқларини поймол қилмаётган бўлсангиз, конституцияга зид ҳаракат содир этмаётган бўлсангиз — қандай кийинишни, нима кўришни, қаерда ишлаш, ўқиш ва ҳоказоларни ўзингиз учун ўзингиз белгилашингиз керак. Клублар ҳам шундай. ЎзПФЛ мана шу клубларнинг чемпионатда қандай ўйнаши, қанча футболчини рўйхатдан ўтказиши, қайдномага қанча киритиши, ўйин олди, ўйин вақти ва ундан кейин нималар қилиши кераклиги каби масалаларни тартибга солиб беради. Либос масаласига келсак, форманинг қаерида рақам бўлиши, унинг катталиги, логотипи қандай бўлиши, форма минимум неча хил бўлиши, форманинг қайси қисмлари лига ҳомийлари учун ажратилиши кераклигини тартибга соламиз. Қолган нуқталарни қандай безашни клубнинг ўзи ҳал қилади, бунда безаш қолган ҳомийлар рекламасига ҳалал бермаслиги керак.  

Қадриятнинг бўлиши яхши, ёш футболчининг ўсишида, мухлиснинг жамоага яқинлигида ва қолган масалаларда бу муҳим. Бироқ бизда клуб аксар ҳолатларда аниқ бир шахснинг ёки шахсларнинг хоҳиш-истакларинигина ўзида ифода этади, шуниси ёмон. Клуб тарихини, шаклланиб бораётган анъаналарини, мухлислар истаклари ёки талабларини инобатга олиш, уларга қулоқ тутиш каби масалалар иккинчи даражага ўтиб қолади. Чунки клубга бириктирилган ҳомий бор, бундай ҳолатда клуб чипта сотувидан тушаётган даромадга зориқиб қолмайди, зориқмагач, мухлислар ташрифи масаласи устида ишланмайди ҳам. Буларнинг барчаси нотўғри йўналиш.

Мавсум аввалида ҳар бир жамоа ЎзПФЛга уй либоси ҳамда сафар либосини тақдим этади. Шу асосда жамоалар ўзаро ўйинлар олдидан ким қандай формада ўйнаши масаласини келишиб олади. Келишолмаган тақдирида ЎзПФЛ бунга аралашади. Чунки авваллари регламент бўйича мезбон жамоа бундай ҳолатда ўз либосини ўзгартирган. Биз эса уй жамоаси мухлислари олдида ўзи учун қадрдон либосда майдонга тушишини таъминлаш мақсадида танлов имкониятини мезбонларга берганмиз. Шундай ҳуқуқни мезбонларга берганимиздан кейин ҳам улар бундан фойдаланмаса, биз энди мажбурлаш йўлига ўтмаймиз ва ўтишни истамаймиз ҳам.

Шундай мураббийлар бор, улар ғалати кармаларга жуда ишонади. Агар жамоаси бирор учрашувда оқ либосида ғолиб чиқса, кейинги ўйинда ҳам шу либосда майдонга тушишини шарт деб билади (шу билангина ғолиб чиқиш мумкин бўлганида аслида унинг жамоаси аллақачон Чемпионлар лигасида ғолиб чиқиши керак эди). Хуллас, кулгули ҳолатлар кўп. Агар мураббий шуни истаса, клуб шунга кўнади (мураббий хоҳиш истаклари бизда чексиз, истаса форма рангини бемалол ўзгартириб юборади). Шундан келиб чиқиб, клуб ҳам масъулиятни ҳис қилиши, ўз қадриятларини ҳурмат қилиши керак. Клубнинг айрим масалаларда ишламаётгани шу масалада ЎзПФЛ ишлаши шарт дегани эмас. Қўпол қилиб айтганда, биз жамоанинг футболкасиз майдонга тушмаслиги, шортик кийиб ўйнаши, гетрасиз, қалқонсиз ўйнамаслигини ҳал қиламиз. Қолгани эса ғалати. Ахир бизда шундоқ ҳам кимнинг қандай кийиниши, калта кийиши керакми ёки узун кийиши керакми, рўмол ўраши керакми ёки ўрамаслиги керакми каби масалаларга аралашадиганлар тиқилиб ётибди. Нормал жамиятларда эса инсоннинг танлов ҳуқуқи ҳурмат қилиниши керак.

Диёр Имомхўжаев.

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 22:54, 24.07.2022.
Ўқилди: 1619 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.