"Ювентус" ярим ҳимоячиси Адрьен Рабьо Турин клубининг ёшлар жамоасига ўтди, дея хабар беради Tuttomercatoweb.
Манбага кўра, клуб мураббийлар штаби футболчини режаларига киритмаган, шу боис у Америка сафари давомида жамоага ёрдам беролмайди. “Ювентус” футболчини 18 миллион еврога сотишга тайёр.
27 ёшли Рабьо ўтган мавсумда "бьянконерилар" сафида барча турнирларда 45 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та голли узатмани амалга оширган. Унинг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.