Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

«Машъал-99» Тошкентда хотира турнирида иштирок этяпти

Баҳо:
+ | -

Бугундан бошлаб Тошкентда футбол жонкуяри Жўра Хонназаров хотирасига бағишлаб 1999 йилда туғилган футболчилар ўртасида хотира турнирига старт берилди. Бизга маълум бўлишича, ушбу мусобақада жами 22та жамоа 6 гуруҳга бўлинган ҳолда кураш олиб бормоқда. Отажон Авезов бошчилигидаги футбол мактабимизнинг тарбияланувчилари «D» гуруҳида «Пахтакор» ва «Нефтчи» ёшлари билан жой олишди.

Бугун «Машъал-99» ўзининг дастлабки беллашувини Чилонзордаги сунъий майдонда «Пахтакор» тарбияланувчиларига қарши ўтказиб, 2:2 ҳисобини қайд этди. Шуни айтиш лозим, ёш «машъалчилар» 0:2 ҳисобида имкониятни бой бераётиб, якунда дуранг натижага эришишди. Мазкур баҳсда Ботиров Шаҳбоз ва Ҳамидов Ойбек томонидан киритилган голлар «Машъал-99»га бир очкони тақдим этди. Энди эртага футболчиларимиз «Нефтчи»га қарши майдонга тушишади. Шуни айтиб ўтиш керак, бу гуруҳдан фақат бир жамоа кейинги босқичга чиқади.

Хотира турнири. 1-тур
«МАШЪАЛ-99» - «ПАХТАКОР» - 2:2

Ўйиндан сўнг «Машъал-99» бош мураббийи Отажон Авезов қуйидаги фикрларни билдириб ўтди:
- «Пахтакор»га қарши баҳсда нафақат дуранг, балки ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироқ шогирдларим бир нечта хавфли вазиятлардан фойдалана олишмади. Ўтказиб юборилган голларда эса дарвозабон хатога йўл қўйди. Биринчи голда дарвозабонимиз жой танлашда адашди, иккинчи голда эса тўпга чиқишда хатога йўл қўйди. Бунинг устига ҳисобни тенглаштирганимиздан кейин битта ўйинчимиз қизил карточка олиб майдонни эрта тарк этди. Эртага навбатдаги баҳсни «Нефтчи»га қарши ўтказамиз. Шу ўйинда рақибни йирик ҳисобда енгишга ҳаракат қиламиз.

Манба: www.fcmashal.uz
Киритилди: 17:01, 11.06.2012.
Ўқилди: 5504 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.