"Атлетико" "Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналдунинг трансфери учун икки нафар футболчисини қурбон қилиши мумкин. Журналист Давид Мединанинг ижтимоий тармоқларда ёзишича, “матрасчилар” Роналдуга жой бўшатиш учун икки футболчисини сотишлари керак.
"Атлетико" ҳозирда Роналду билан боғланган ягона клубдир. Португалиялик футболчи келаси мавсумда Чемпионлар лигасида иштирок этадиган жамоага ўтмоқчи. Эслатиб ўтамиз, "Манчестер Юнайтед" Премьер-лигани 6-ўринда якунлади ва энг нуфузли еврокубокларда иштирок этмайди.
Роналду аввалроқ "Реал"да ўйнаган. Португалиялик футболчи фаолияти давомида “Атлетико” дарвозасига 25 та гол урган.