Кириш Регистрация
04/07 03:00 Аргентина 3-2 Кабо-Верде
04/07 06:30 Колумбия 1-0 Гана
04/07 22:00 Канада 0-3 Марокаш
05/07 02:00 Парагвай 0-1 Франция
06/07 01:00 Бразилия - Норвегия
06/07 05:00 Мексика - Англия
06/07 23:59 Португалия - Испания

Бухорода 30 минг ўринли футбол стадиони қурилади

Баҳо:
+ | -

Бухоро вилоятида 30 минг томошабинга мўлжалланган замонавий марказий футбол стадиони қурилиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда вилоят футбол ассоциацияси хабар берди.

Лойиҳа Хитойнинг China CAMC Engineering компанияси томонидан амалга оширилади.

Маълум қилинишича, янги стадион Бухоро туманидаги “Боғидашт” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида барпо этилади. Ҳозирда мазкур спорт мажмуаси учун лойиҳа ишлари бошлаб юборилган.

Янги стадион халқаро стандартларга жавоб берадиган замонавий инфратузилмага эга бўлиши кўзда тутилган. Иншоот нафақат футбол учрашувлари, балки йирик республика ва халқаро спорт мусобақаларига ҳам мезбонлик қилиши кутилмоқда.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 20:55, 04.07.2026.
Ўқилди: 1625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик