Биринчи турнинг сўнгги куни ҳам қизиқарли учрашув билан бошланди. Англия ва Франция терма жамоалари ўзаро ўйнаганда бошқачасини кутиш ҳам тўғри бўлмасди.
Учрашувнинг дастлабки дақиқалариданоқ бир қатор кутилмаган қарорлари билан жамоа тузган Англия терма жамоаси бош мураббийи Ҳожсон кўпчиликни ажаблантирди. Окслейд-Чемберлен, Уэлбек каби футболчилар ҳали терма жамоа сафида ўзини кўрсатишга улгуришмаганди. Бу ўйин мобайнида сезилиб ҳам турди. Тажрибаси билан мақтана олмайдиган футболчилар деярли бутун ўйин мобайнида майдонда "йўқолиб қолишди".
Шунга Англия терма жамоаси ҳисобни очди. Инглизларнинг қонига сингиб кетган услуб — ҳаволатиб етказиб берилгн тўпдан сўнг Жолеон Лескотт боши билан рақиб дарвозасини ишғол қилди.
"Манчестер Сити" вакилининг бу голига рақиб жамоа таркибидаги "Сити" вакили кўп ўтмай жавоб қайтарди. Насри Франк Рибери томонидан етказиб берилган тўпни чиройли тарзда Жо Ҳартнинг яқин бурчагига жойлаб қўйди.
Биринчи бўлиминг қолган дақиқаларида Франциянинг устунлиги сезилиб турди. Балки ўша Рунининг йўқлиги сабаб, балки ўша тажрибасиз футболчилар сабабдир, хуллас Англия терма жамоаси ўзига хос бўлмаган ҳимоявий услубда ўйнашга мажбур бўлди.
Иккинчи бўлим биринчи бўлимдаги эйфорияни тақдим этмади. Франция терма жамоаси бироз бўлсада, устунликни сақлаб турди. Англия терма жамоаси эса асосан қарши ҳжмлар юзага келиб қолганидагина французлар дарвозаси томон олдинга боришди. Бироқ айтарли, ҳув ўша биринчи бўлимдаги вазиятлар яратилмади ва ҳисоб ҳам шунга яраша ўзгармай қолди. Франция устунлиги остида ўтган учрашув дуранг натижа билан ниҳоясига етди.
ЕЕВРО-2012. "D" ГУРУҲИ. 1-тур
ФРАНЦИЯ – АНГЛИЯ 1:1 (1:1)
Голлар: Насри (39) - Лескотт (30).
ФРАНЦИЯ: Льорис, Дебюши, Рами, Мексес, Эвра, А. Диарра, Кабай (Бен Арфа, 84), Малуда (Мартен, 85), Насрий, Рибери, Бензема.
АНГЛИЯ: Жо Ҳарт, Жонсон, Терри, Лескотт, Э.Коул, Жеррард, Паркер (Ҳендерсон, 78), Милнер, Окслейд-Чемберлен (Дефо, 77), Эшли Янг, Уэлбек (Уолкотт, 90).
Огоҳлантиришлар: Окслейд-Чемберлен (34), Эшли Янг (71, иккаласи Англия).
Бош ҳакам: Риццоли (Италия)
11 июнь. Донецк. "Донбасс-арена". 42400 томошабин