А Сериянинг янги мавсумидаги 20 та жамоадан 10 тасида сардорлар алмашди. Улар орасида "Ювентус", "Наполи" ва "Милан" ҳам бор.
А Сериянинг янги мавсуми 13 августда бошланади. Сардорлик боғичида ўйнайдиган янги футболчилар билан танишиш вақти келди.
Филиппо Бандинели ("Эмполи")
"Эмполи" ўтган мавсумда доимий сардорга эга эмас эди. Лекин шунга қарамай, жамоада Симон Романьолидек энг кўп ўйин ўтказган футболчи йўқ. Ҳимоячи "Парма"га эркин агент сифатида йўл олди. Янги сардор Филиппо Бандинели сифатида таништирилди. Италиялик футболчи марказий ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди. 21/22 мавсумда у 35 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 3 та голли узатмани амалга оширди. Шунингдек, футболчи ўз клубида энг кўп сариқ карточка олган (10та). "Эмполи" учун Филиппо кетма-кет тўртинчи йилни ўтказади.
Леонардо Бонуччи («Ювентус»)
Ҳатто Туриннинг асосий клуби ҳам ўз сардорини ўзгартирди. Илгари Жорджо Кьеллини ва Пауло Дибала бу боғичда ўйнашган. Бонуччи сардор бўлишга лойиқ эди. Леонардо "Ювентус"да 10 йил ўйнади ва иштиёқи йўқолмаган. Ўтган мавсумда италиялик футболчи асосан жароҳатлар туфайли майдонга тушмаганди. Ноябрь, январь ва март ойлари унинг учун анча оғир кечди.
Алессандро Туйя ("Лечче")
"Лечче" Италия олий лигасига ҳеч қандай муаммосиз қайтди, Фабио Лутчиони Б серияда клубига сардор эди, аммо италиялик футболчи "Фрозиноне"га қайтишга мажбур бўлди. Алессандро ўтган мавсумда "Беневенто"дан жамоа таркибига келиб қўшилган ва дарҳол асосий ҳимоячига айланди, энди уни сардорлик боғичига лойиқ десак ҳам бўлаверади.
Давиде Калабрия (“Милан”)
Романьоли “Лацио”га текинга ўтиб кетди. Алессио "Милан"да 7 йилни ўтказди, аммо ўтган мавсум унинг учун муваффақиятли ўтмади. 24 та ўйин (Чемпионлар лигасида 5 та ва А Серияда 19 та), барчаси жароҳат туфайли кўкка учди. Давиде Италия олий лигасининг энг ёш сардорларидан бири (25 ёш). Италиялик футболчи бутун фаолиятини "Милан"да ўтказган (165 ўйин).
Маттео Пессина ("Монца")
Маттео яқинда "Монца"га ўтди, "Аталанта" уни 1 йилга ижарага олди. Пессина - 2020 йилги Европа чемпиони ҳисобланади, италиялик ҳаттоки Уэльс ва Австрияга қарши ўйинларда 2 марта ғалабали голларни урган. Ҳужумчи ўзининг севимли болалик клубида сардор бўлади. Маттео ўтган мавсумда 31 ўйин ўтказди.
Жованни Ди Лоренцо (“Наполи”)
Лоренцо Инсинье “Торонто” (МЛС)га йўл олиб, клубини эркин агент сифатида тарк этди. Калиду Кулибали "Челси"га 38 миллион евро эвазига ўтди. Раҳбарият капитан ролига энг мос футболчи дея Жованнини эътироф этди. Ди Лоренцо ўнг қанотда ўйнайди, ўтган мавсумда у 41 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.
Франк Рибери (“Салернитана”)
Милан Юрич охирги мавсумни сардорлик боғичида энг кўп ўтказди. Аммо "Верона" уни ўзига оғдирди. Энди боғич Франк Риберига тегди. Бу албатта ажабланарли ҳол эмас. Француз аллақачон 39 ёшда, лекин у ҳали ҳам яхши спорт формасида ўйнамоқда. 21/22 мавсумда форвард клубда энг кўп асосий узатмаларни амалга оширди (ҳар бир ўйинда ўртача 1,3).
Жанмарко Феррари ("Сассуоло")
Жанмарко кетма-кет 7 йилни "Сассуоло" формасида ўтказди. Италиялик футболчи чап ва марказий ҳимоячи сифатида ўйнайди. Ўтган мавсумда Феррари икки кўрсаткич бўйича клубда энг яхшиси бўлган: ҳар бир ўйинда аниқ узун паслар (ўртача 4,6) бўйича етакчига айланган.
Саша Лукич ("Торино")
Беллотининг шартномаси якунланди ва Андреа энди эркин агентга айланди. Лукич - сербиялик ярим ҳимоячи, 21/22 мавсумда у 35 та ўйин ўтказди, 5 та гол урди ва 4 та голга ассистентлик қилди. Саша сермаҳсул ўйинчи, кўпинча жарима майдончаси ташқарисидан зарба беради, аниқ паслар билан жамоадошларини таъминлай олади.
Роберто Перейра («Удинезе»)
«Удинезе»нинг янги сардори аргентиналик кўп қиррали футболчи. Марказий ва ҳужумкор ярим ҳимоячи сифатида ўйнайди, баъзида ҳужумчи позициясида ҳам ўйнай олади. Унинг кучли томонлари бор: тўп узатиш ва юқори босим. Аммо баъзида у ўзини майдонда назорат қила олмайди ва баъзида карточкалар билан сийланади. Ўтган мавсумда у 24 ўйин ўтказиб, гол-пас тизимида 8 очко жамғарди.