"Брюгге" ярим ҳимоячиси Шарл де Кетеларе "Милан"га ўтишга яқин турибди, дея хабар беради журналист Фабрицио Романо.
Манбанинг хабарига кўра, миланликлар 21 ёшли белгиялик футболчининг трансфери бўйича музокараларни 26-июль куни якунламоқчи.
Футболчининг ўзи бу трансферни талаб қилмоқда ва "Милан"га трансфер амалга ошиши учун "Брюгге"га босим ўтказмоқда.
2021/22 йилги мавсумда Де Кетеларе “Брюгге” сафида 49 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол урди ва 10 та голли узатмани амалга оширди.