Кириш Регистрация
06/10 00:00 Реал Мадрид 2-0 Вильярреал
06/10 14:00 Пахтакор 4-2 Динамо
06/10 15:30 Ювентус 1-1 Кальяри
06/10 17:00 Жирона 2-1 Атлетик Бильбао
06/10 17:30 Украина 7-1 Франция
06/10 18:00 Болонья 0-0 Парма
06/10 18:00 Лацио 2-1 Эмполи
06/10 18:00 Челси 1-1 Ноттингем Форест
06/10 18:00 Астон Вилла 0-0 Ман. Юнайтед
06/10 19:15 Алавес 0-3 Барселона
06/10 20:00 Бразилия 2-1 Аргентина
06/10 20:30 Брайтон 3-2 Тоттенхэм
06/10 21:00 Монца 1-1 Рома
06/10 21:30 Севилья 1-0 Бетис
06/10 23:45 Фиорентина 2-1 Милан
07/10 00:00 Реал Сосьедад 1-1 Атлетико

Мурод Отажонов: «Шўртан» аъзоларининг ўзларига бўлган ишончи ортиши керак»

Баҳо:
+ | -

“Бунёдкор” – “Шўртан” учрашувидан кейинги матбуот анжуманининг иккинчи қисмида “қалдирғочлар”нинг катта мураббий Мурод Отажонов иштирок этди.

- Аввало, бош мураббийимизни узрини айтиб ўтмоқчи эдим. Биласиз, Миржалол Қўшоқович терма жамоада ҳам фаолият юритмоқда. Шу боисдан ҳам у бугунги матбуот анжуманида иштирок эта олмаяпти. Бевосита ўйинга келадиган бўлсак, биз бугун яхши ўйин кўрсатдик. Евро-2012 доирасидаги Польша – Греция учрашувига қараганда бугунги баҳс қизиқроқ бўлди (кулади). “Шўртан” бизни яхши ўрганганлиги кўриниб турди, - деди Мурод Нодирович.

- “Шўртан” жамоаси ҳақида қандай фикрдасиз?
- Яхши жамоа. Клубда тажрибали мураббий фаолият олиб бормоқда. Бунгача ишлаган Эдгар Гесс клубда катта ўзгаришларни амалга оширганини таъкидлаб ўтмоқчиман. У жамоадаги ишларни жой-жойига қўйиб кетганди. “Шўртан” аъзоларида оз бўлса-да ўзларига бўлган ишончи ортиши керак. Ана ўшанда клуб бемалол юқори ўринлар учун даъвогарлик қилиши мумкин.

- Пенальти тепилган вазиятга қандай изоҳ берасиз?
- Бу – футбол! Унда доимо бир хил ўйин ва натижа бўлавермайди. Агарда, Хайрулла зарба беришдан аввал кичик “пауза” қилганида, балки хозир ҳисоб бошқача кўринишда бўлармиди...

- Евро-2012 баҳслари давом этаётган паллада европалик Ян Козакнинг дубль қайд этишида рамзий маъно борми?
- У керакли пайтда керакли нуқтада пайдо бўлди. Ян Козакнинг маҳорати юқори.

- Чемпионлар лигасининг 1/4 финали доирасида қайси жамоага рўбарў келишни истамас эдинглар?
- Гуруҳ босқичидан муваффақиятли ўтишимизга кўпчилик ишонмаган эди. Ҳозир машаққатли йўлнинг бир қисмини босиб ўтдик. Агар халқимиз қўллаб-қувватлаб турса, албатта финалда ҳам ўйнаймиз. Яхши ният ярим мол дейишади. Келинглар, келажакка умид билан қарайлик. Буни биргина “Бунёдкор” футбол клубидагилар эмас, балки бутун Ўзбекистон аҳолиси истайди. Турнирда саккизта жамоа қолган бўлса, уларнинг еттитасидан бири бизга рақиб бўлиши аниқ (залда кулги). Буёғига ким билан ўйнашнинг фарқи йўқ. Кучсиз жамоалар қолмаган.

- “Бунёдкор” Шарқий минтақада илк бор иштирок этди. Айтингчи, бу минтақада ўйнашнинг қай жиҳатлари фойдали бўлди?
- Арабларга қараганда Шарқий мамлакатлар ривожланган. Масалан, спорт соҳасида олиб қарайдиган бўлсак, Япония ва Жанубий Кореяда футбол бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтган. Хитой эса олимпиадага мезбонлик қилган. Айтмоқчиманки, бу минтақа йирик-йирик мусобақаларни ўтказиш тажрибасига эга. Яна ҳам аниқ гапирадиган бўлсам, Шарқда инфратузилма кучли. Футбол ареналари, клублар базаси, машғулот ўтказиладиган майдонлар, яратилган шароитлар ва футболчиларга бўлган эътибор анча юқори. Араб мамлакатлари эса катта маблағ ва сўниб бораётган юлдузлар ҳисобига ўз футболини кўтармоқчи. Масалан, ОЧЛдаги сўнгги рақибимиз – “Сонгнам Илхва Чонма” таркибида 1988-1989 йилда таваллуд топган футболчилар талайгина. Арабларда эса ёши 30дан ошганлар кўпроқ. Фарқни сезяпсизми?

- “Насаф” билан учрашувга тайёргарлик қандай кечади ва Австралия терма жамоасига жўнаб кетган Дэвид Карни қачон клуб ихтиёрига қайтиб келади?
- Эрталаб, тикланиш машқларини олиб борамиз. Сўнг футболчиларга бир ярим кунлик таътил берамиз. 14 июндан эса машғулотларимиз давом эттирилади. Дэвид Карни 12 июнь куни Австралия билан Япония термасига қарши ўйин ўтказади. Шундан сўнг Тошкентга келади.

Манба: www.fcbunyodkor.com
Киритилди: 11:05, 12.06.2012.
Ўқилди: 5276 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.