Кириш Регистрация

Расман. «Бавария» навбатдаги харидни амалга оширди

Баҳо:
+ | -

"Бавария" мазкур ёзги трансфер пайтидаги навбатдаги харидни амалга оширди. "Ренн" клуби қанот ҳимоячиси Матис Тель мюнхенликлар сафига ўтди. Бу ҳақда "Бавария" клуби расмий сайти хабар тарқатди.

"Бавария" 17 ёшли футболчи учун 20 миллион евро тўлади. Шунингдек, яна 8,5 миллион евро бонус сифатида "Ренн" ҳисобига ўтиши кўзда тутилган. Футболчи билан 5 йиллик шартнома имзоланди.

"Бавария — жаҳоннинг энг яхши клубларидан бири. Мен мазкур катта синовни интизорлик билан кутяпман ва клуб учун қўлимдан келган барча ишни қиламан. Ҳасан Салиҳамиджич ва клубнинг бошқа масъул шахслари билан ўтказилган музокаралар менда чуқур таассурот қолдирди ҳамда ҳақиқатан ҳам Мюнхенга йўл олишим кераклигини тушуниб етдим", - деди Матис шартномага имзо чеккач.

Матис Тель ўтган мавсумни Франция чемпионатида ўтказиб, мусобақа тарихидаги энг ёш дебютантга айланди (16 ёшу 110 кунлик). Аввалги рекорд Эдуардо Камавингага тегишли эди.

Манба: isport.ua
Киритилди: 17:32, 26.07.2022.
Ўқилди: 4145 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8877]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4581]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4515]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4099]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4012]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3954]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3226]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2910]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [2752]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2604]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик