Мадриднинг "Реал" клуби бош мураббийи Карло Анчелотти ҳужумчи Карим Бенземанинг "Америка"га қарши ўртоқлик учрашувидаги (2:2) ўйинидан тўлиқ мамнун эмас.
Мураббийнинг фикрича, футболчи жисмоний ҳолатини яхшилаши керак.
"Биз кўп ишлашимиз керак, ҳозир футболчилар у қадар яхши формада эмас. "Ювентус" билан ўйиндан кейин Европа Суперкубоги олдидан юкламаларни камайтирамиз", - деди Анчелотти.
Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема ушбу ўйинда "Реал Мадрид"нинг иккита голидан бирини киритди. 31 июль куни "қаймоқранглилар" "Ювентус" билан ўйнайди.