"Реал Солт Лейк" дарвозабони Дэвид Очоа "Барселона"га ўтиши мумкин.
Журналист Том Богертнинг ёзишича, каталонияликлар Мексика терма жамоаси дарвозабони билан шартнома имзолашга қизиқаётган жамоалар қаторида. Футболчининг шартномаси шу йил охиригача ҳисобланган.
"Манчестер Юнайтед", "Монако", "Атлетико Сан-Луис", "Тихуана" ва "Америка" ҳам 21 ёшли футболчига даъвогарлик қилмоқда.
Очоа 2021 йилда МЛСда 28 та ўйинда майдонга тушди ва 43 та гол ўтказиб юборди