Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Беларусь олий лигасида биринчи давра якунланди. Икки юртдошимиз энг яхшилар қаторида

Баҳо:
+ | -

 Беларусь Олий лигаси -2022нинг биринчи давраси якунланди. Тўғри, Беларусь клубларининг еврокубоклардаги иштироки туфайли чемпионатнинг бошланғич ярмининг режалаштирилган дастуридан учта ўйин ўтказилмади ва улар бошқа санага кўчирилди. Бироқ, бу футболчиларнинг 15 турдаги статистик кўрсаткичларига мурожаат қилишга тўсқинлик қилмайди.

Голлар бўйича "Энергетика-БГУ" ҳужумчиси Бобур Абдихолиқов ишончли ҳолда пешқадамлик қилмоқда. 14 учрашувда ўзбекистонлик 14 та гол киритган. Қайд этиш керакки, ҳужумчи 11 метрлик нуқтадан учта гол урди.

Абдихолиқов тўпларнинг 2/3 қисмидан кўпроғини дарвозага аниқ йўллаган ягона ҳужумчи ҳисобланади - 67,5%. Кейинги ўринда Дембо Дарбо ўртача ҳисобда  65 фоиз зарбани аниқ нишонга олган. Қолган ўйинчилар учун аниқлик 56% дан ошмайди.

Қизиғи шундаки, у ёки бу легионерни чемпионатнинг энг кўп зарба берган футболчиси деб бўлмайди. "Славия"нинг чап қанот ҳимоячиси Глеб Жердев 90 дақиқада энг кўп зарба берди - унинг ҳисобида 3,6 та зарба бор (чемпионатда бу унга 5 та гол келтирди). Кейинги ўринларда "Шахтёр"дан Савицкий ва Игор Иванович (ҳар бири 3,4дан). Абдихолиқов ҳар бир ўйинда ўртача 3,1 (5-ўрин), Дарбо эса 2,5 (15-ўрин) дан зарба бермоқда.

"Динамо Брест" ҳужумчиси Серҳий Линко энг кўп офсайд қайд этган - у майдонда 90 дақиқада ўртача 1,6 марта ўйиндан ташқари ҳолатда қолган. Ундан кейинги ўринларда Минскнинг “Динамо” клубидан Владислав Ложкин (1,5), “Ислоч”дан Даниэл Созах ва Абдихолиқов (1,4) бормоқда.

Шунингдек, давра рамзий жамоасига Абдихолиқовдан ташқари яна бир футболчимиз Абдуқодир Хусанов ҳам киритилган. У ҳам Бобур сингари "Энергетик-БГУ" сафида тўп тепади.


 

Манба: by.tribuna.com
Киритилди: 00:32, 28.07.2022.
Ўқилди: 3164 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6208]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2983]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2961]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2559]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2015]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1911]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1878]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1731]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1511]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик