Москванинг “Локомотив” клуби футболчиси Константин Марадишвили кучли бешлик чемпионатига йўл олиш ҳақидаги саволга жавоб берди.
Футболчининг "Спорт Экспресс" нашрига берган интерьвюсида ярим ҳимоячи ўзини хорижда синаб кўрмоқчи эканлигини айтди. Константиннинг сўзларига кўра, уни АПЛга ўтиш қизиқтиради. У Премьер-лигадаги ўйинларини Чемпионлар Лигасидаги ўйинларга қиёслади.
Марадишвили ўтган йили “темирйўлчилар”га келиб қўшилган ва беш йиллик шартнома имзолаган. Унинг ҳозирги трансфер қиймати 3 миллион еврога баҳоланмоқда.
РПЛнинг янги мавсумида ярим ҳимоячи битта ўйин ўтказиб, битта гол урди.