Кириш Регистрация
24/12 21:00 Ал-Муҳаррақ 0-3 Истиқлол
24/12 21:00 Ал-Васл 2-1 Ал-Виҳдат
24/12 21:00 Ал-Аҳли Доҳа 2-0 Андижон
24/12 21:00 Аркадағ 1-0 Холидия
24/12 21:00 Ан-Наср (СА) 5-1 Аз-Завра
24/12 21:00 Гоа 1-2 Истиқлол Душанбе

Наҳотки! Роналду "Манчестер Юнайтед" билан шартномасини бекор қилмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси Криштиану Роналду клуб билан шартномасини бекор қилмоқчи эканлигини айтди, деб хабар беради Daily Mail.

Манбага кўра, Роналду Англияга қайтиб, Чемпионлар лигасида ўйнайдиган жамоа топиш учун шартномани бекор қилиш истаги борлигини маълум қилган.

Қайд этилишича, “Манчестер Юнайтед” футболчини қўйиб юборишни истамаяпти, португалиялик футболчига қизиқаётган жамоалардан эса ҳеч қандай сўров бўлмаган.

Аввалроқ манкунианликлар бош мураббийи Эрик тен Хаг ҳужумчини қолишга ишонтирмоқчи бўлгани, аммо у бунга эриша олмагани ҳақида хабар берилганди.

Ўтган мавсумда Роналду жамоа сафида барча мусобақаларда 39 та ўйинда майдонга тушиб, 24 та гол урди ва 3 та голга ассистентлик қилди. Ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2023 йилнинг 30 июнига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 12:33, 28.07.2022.
Ўқилди: 5742 марта.
Фикрлар: 48 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.