Кириш Регистрация
10/05 00:00 Реал Сосьедад 2-2 Бетис
10/05 15:30 Верона 0-1 Комо
10/05 17:00 Мальорка 1-1 Вильярреал
10/05 18:00 Бёрнли 2-2 Астон Вилла
10/05 18:00 Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
10/05 18:00 Кристал Пэлас 2-2 Эвертон
10/05 18:00 Кремонезе 3-0 Пиза
10/05 18:00 Фиорентина 0-0 Женоа
10/05 19:15 Атлетик Бильбао 0-1 Валенсия
10/05 20:30 Вест Хэм 0-1 Арсенал
10/05 21:00 Парма 2-3 Рома
10/05 21:30 Реал Овьедо 0-0 Хетафе
10/05 23:45 Милан 2-3 Аталанта
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи - Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм - Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано - Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче

Виланова “Барселона” билан икки йиллик шартнома имзолайди

Баҳо:
+ | -

Тито Виланова вакили Жозеп Мариа Оробитг мижози билан клуб раҳбарияти ўртасидаги келишувни якунига етказди. “Барселона”нинг янги бош мураббийи клуб билан икки йиллик шартномага имзо чекадиган бўлди.

“Барселона” спорт директори Андони Субисаррета билан уч соатлик музокара олиб боргач, Оробитг Виланованинг келажагига ойдинлик киритиб олди. Шартноманинг ҳар бир банди муҳокама қилинди. Фақат томонларнинг имзо чекиши қолди, холос. Маълум бўлишича, қоғозларни имзолаш жума кунга белгиланган. Шартномани расмийлаштиришнинг кечиктирилиши Тито Виланованинг ҳозирда таътилда экани ва Сандро Роселнинг Миланда хизмат сафаридалиги билан боғлиқ.

Оробитг ва Субисаррета учрашуви чоғида “Барселона” мураббийлар штабига кирувчи мутахассислар тақдирига ҳам ойдинлик киритилди. Энди Виланованинг ассистенти лавозимида Жорди Роура иш олиб борса, жисмоний тайёргарлик бўйича жавобгар Аурели Альтмира жойида қолдирилиши белгилаб олинди.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 14:56, 13.06.2012.
Ўқилди: 4662 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик